Афғонистон куч тузилмалари ИШИДнинг минтақадаги «олий судьяси»ни йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Афғонистон Хавфсизлик миллий директорати маълум қилишича, йўқ қилинган Абдулла Оракзай 2020 йил 2 август куни Нангарҳар вилоятидаги қамоқхонага амалга оширилган терактнинг ижрочиси бўлган.
Таъкидланишича, ИШИДнинг Хуросондаги бўлинмасидан бўлган ва йўқ қилинган мазкур етакчи тинч аҳолининг бошини олиш ва зўравонлик билан жангариларга никоҳлаш бўйича фармонларни чиқаришга ҳам алоқадор ҳисобланади.
Нангарҳардаги қамоқхонага қилинган ҳужум оқибатида 29 киши ҳалок бўлган ва 50 киши жароҳат олган. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)