Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АОКА залида ташкил этилган брифингда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов кириш имтиҳонлари бўладиган объектлар ҳақида маълумот берди.

1 миллион 361 минг 473 нафар абитуриент қатнашиши кўзда тутилган тест синовлари Ўзбекистон бўйича жами 40 та стадионда ташкил этилади:

  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 6 та;
  • Фарғона вилоятида 6 та;
  • Самарқанд, Наманган, Сурхондарё вилоятларида 4 тадан;
  • Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 3 тадан;
  • Сирдарё, Навоий вилоятларида 2 тадан;
  • Жиззах, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида 1 тадан жой белгиланган.
Тест ўтказиладиган аниқ манзиллар қўшимча равишда ОАВ орқали эълон қилинади.91 та олий таълим муассасаси ва филиалларда таълимнинг бакалавриат йўналишига қабул қилиш бўйича тест синовлари 2020 йил 2 сентябрь кунидан бошланади ва 12 кун давом этади. Ҳар куни 2 босқичда ташкил этилади:

1-босқич: соат 08:00 дан бошланади ва 3 соат давом этади.

2-босқич: соат 17:00 дан бошланади ва 3 соат давом этади.

Тестда жами иштирок этиши кутилмоқда.

Стадионларга кириш алоҳида жорий қилинган назорат ўтказиш постлари орқали ташкил этилади. Ҳудудда постларга олиб келувчи йўналишни кўрсатувчи алоҳида ва қулай йўлланмалар қўйилади. Дезинфекция йўлаклари қўйиш, иштирокчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва антисептик воситалар билан таъминлаш ишлари бажарилади. Синовлар ўтказиладиган жойларнинг барчаси видео кузатув камералар билан жиҳозланади.

Хавфсизликни таъминлашга Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, турғун ва қўлда олиб юрувчи металлодетекторлар, таранспорт ва алоқа воситалари ҳамда хизмат итлари жалб этилиши таъкидланди. Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир куч ишлатар тизимида хизматга жалб этиш учун захира кучлари шакллантирилади.

Шунингдек, Ғиёсов, 30 август кунидан бошлаб, тест ҳужжатлари Давлат фельдегерлик хизмати масъул ходимлари билан белгиланган манзилларгача патруль автомашиналарида, махсус воситалар билан таъминланган ички ишлар органи ходимлари томонидан кузатиб борилишини ҳам маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик