Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тузилган ишчи гуруҳ мактабларда таълим жараёнлари қай тартибда олиб борилишини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда 16 август, якшанба куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга карши кураш штаби аъзоси, профессор Севара Убайдуллаева айтиб ўтди.

Севара Убайдуллаеванинг маълум қилшича, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ бугунги кунда мактабларда ўқиш қай тартибда бошланишини муҳокама қилмоқда.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларни максимал равишда инфекциядан ҳимоялаш, карантин қоидаларига риоя қилиш тадбирларини ўтказиш бўйича кўрсатма ва талаблар ишлаб чиққан», — деди профессор Убайдуллаева.

Унинг қўшимча қилишича, одатий таълим жараёнига ўтиш босқичма-босқич бошланса, ота-оналар фарзандларини мактабда бўлган ва мактабдан ташқари вақтида карантин қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиб боришлари талаб этилади.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги давлат мактабларнинг очилиши бўйича махсус комиссиянинг якуний қарори тез кунларда чиқиши ҳақида маълумот берган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди