«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала жамоани тарк этмоқчи эмас.

Фото: Getty Images

Аргентиналик футболчининг вакиллари ҳозирда Турин клуби билан янги келишув бўйича музокараларни давом эттирмоқда, аммо томонлар Дибала маоши борасида бир қарорга кела олмаяпти.

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, Дибала йиллик маошининг 15 миллион евро бўлишини хоҳламоқда, «Ювентус» эса унга 10 миллион евро таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» Дибала учун 100 миллион евро ва етакчи ўйинчиларидан бирини таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Дибаланинг «кекса синьора» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнигача мўлжалланган.