«Челси» клуби собиқ аъзоси Виллиан Лондоннинг бошқа бир клуби «Арсенал» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда «тўпчилар» расмий сайти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Виллиан «Арсенал» билан уч йиллик келишувга имзо чеккан. У янги жамоаси сафида 12-рақам остида тўп тепади.
Аввалроқ бразилиялик футболчининг «Арсенал» сафида ҳафтасига 220 минг фунт маош олиши ойдинлашганди.
2019/20 йилги мавсумда Виллиан «Челси» сафида Англия Премьер Лигасида 36 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг «Челси»ни эркин агент сифатида мавсум сўнгида тарк этди. У 2013 йилдан бери «аристократлар» сафида ҳаракат қилиб келаётганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)