UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг вафотидан сўнг илк бор пресс-конференцияда иштирок этди.
У 24 октябрь санасида чемпионлик камари ҳимояси учун Жастин Гэтжига қарши жанг қилишини маълум қилиб ўтди.
Жанг 24 октябрга режалаштирилган. Абу-Дабида бўлади. Аввалига жой борасида бир тўхтамга келинмаётган эди. Аммо кейин тўқнашувнинг «Жангчилар ороли»да бўлиши тасдиқланди. Мен аллақачон машғулотларни бошлаб юборганман. Доимий равишда машғулот ва спарринг жангларини олиб боряпман. Агар менда жароҳат бўлмаса, доим машғулотлар залидаман. Бу борада муаммо йўқ. Ҳатто бир йилдан бери жангларда иштирок этмаган бўлсам ҳам муаммо йўқ деб ўйлайман. Доғистонда машғулот ўтказяпман. Агар қишлоққа борсам у ерда. Махачқалъада бўлсам ўша ерда шуғулланавераман. 10 сентябрь куни Хавьер Мендес (мураббийи) ҳам сафимизга қўшилади. У 45 кун (жанггача) ёнимда бўлади.Эслатиб ўтамиз, Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов 2020 йилнинг 3 июль куни коронавирус асоратлари натижасида вафот этганди.Ҳабиб Нурмагомедов, UFC чемпиони
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов MMA’да ҳозирга қадар 28 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)