«Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль клубдаги жамоадоши Лионель Мессини «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски билан таққослади.

Фото: Getty Images

«Левандовски — бошқаларга ўхшамайди, у чарчамайди ва жуда хавфли футболчи. Унинг қандай улғайганини кўрганман. Уни тўхтатиш жуда қийин бўлади. Аммо уни Месси билан таққослаб бўлмайди, чунки Лео бошқа сайёрадан», — дейди Видаль.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган «Барселона» — «Бавария» учрашуви 14 август куни Португалиянинг Лиссабон шаҳрида (соат 00:00 да) бўлиб ўтади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!