Сабзавотлар билан тўйинган бу таомни ошхонангиздаги бор маҳсулотдан тайёрлашингиз мумкин. Хоҳишингизга қараб ҳар хил сабзавот қўшиш имкониятига ҳам эгасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- 1 дона товуқ;
- 300 гр картошка;
- 4 дона саримсоқ пиёз;
- 2 бош қизил пиёз;
- 4 дона помидор;
- 1 дона булғор қалампири;
- 3 ош қошиқ зайтун ёғи;
- Таъбга кўра туз, майда қора қалампир.
- Картошка, помидор, булғор қалампири ва қолган сабзавотларни икки бўлакка кесасиз. Хоҳишингизга қараб кичкина бўлакларга ҳам бўлишингиз мумкин. Ҳатто битта аччиқ қалампир ҳам қўшсангиз бўлади;
- Сабзавотларни катта идишга жойлаштиринг. Зайтун ёғи, туз ва қалампир қўшинг. Яхшилаб аралаштиргач, бир муддат қолдиринг (товуқ тайёр бўлгунча);
- Товуқни бўлакларга бўлинг. Туз ва қалампир сепинг. Товада олтин жигарранг бўлгунча қовуринг;
- Печни 180 даража қиздиринг. Сабзавотларни катта қовуриладиган ёки печ идишига жойлаштиринг. Товуқ бўлакларини устига териб, тахминан, 40-50 дақиқа давомида пиширинг;
- Таомни барра кўкатлар билан безатинг.
Изоҳ (0)