Ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов Тошкент «Бунёдкор» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Таъкидланишича, томонлар бир йилга мўлжалланган шартнома имзолаган.
«Йил аввалида Жанубий Кореянинг «Анянг» клуби билан шартнома имзолаб, мавсумнинг биринчи қисмини легионер сифатида ўтказган ярим ҳимоячи яна «қалдирғоч»га айланди. Футболчи билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзоланди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, мавсум бошида ижара асосида «Насаф»дан Тошкент клубига қўшилган Ҳумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов жамоани тарк этган. Ҳар иккала футболчининг ҳам «Насаф»га қайтиши таъкидланган.
Маълумот учун, «Бунёдкор» Суперлига 8-туридан кейин 16 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)