АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден 2020 йилги президентлик кампаниясида Демократик партиядан қатнашаётган Калифорния сенатори Камола Ҳаррисни вице-президентликка номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Нашрнинг ёзишича, агар Байден сайловларда ғолиб бўлса, Ҳаррис АҚШ тарихида вице-президентликни эгаллаган биринчи аёл ва ушбу лавозимдаги биринчи қора танли америкалик сиёсатчи бўлади.

Шунингдек, Байден ғалаба қозонса, Ҳаррис АҚШ Демократик партияси раҳбарлигига даъвогарлик қилиши мумкин.

Маълумот учун, 55 ёшли Ҳаррис 2016 йилда илк бор сенатор бўлган. Унгача 2010 йилдан бошлаб Калифорния бош прокурори лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, 77 ёшли Жо Байден АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан ягона номзод саналади. Мамлакатда президентлик сайловлари 2020 йилнинг 3 ноябрида ўтказилади. Трамп пандемиянинг иккинчи тўлқини ва бошқа давлатларнинг почта орқали ўтказиладиган сайловларга аралашуви хавфи сабаб президентлик сайловлари қолдирилиши мумкинлигини маълум қилганди. Кейинроқ президентлик сайловлари санасини кўчириш борасидаги позициясини ўзгартириб, уни ўзгартиришни истамаслигини айтган.