Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги портда содир бўлган кучли портлаш оқибатида вафот этганлар сони 171 нафарга етди. Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахбороти асосида Sky News Arabia телеканали хабар берган.

Фото: Twitter

Байрутда яна 30 нафар одам бедарак йўқолгани айтилмоқда. Беш минг нафардан зиёд киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги портда 4 август куни кучли портлашлар юз берди. Мазкур ҳодисадан кейин Байрутда оммавий намойишлар бошланди ва намойишчилар мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқишга чақирди. Уларнинг фикрича, айнан мамлакат расмийлари портда аммоний нитрати сақланиши шароитларини таъминламагани сабабли юз берган портлашлар учун жавобгар ҳисобланади.

Ливандаги сиёсий инқироз вақтида содир бўлган ушбу портлашдан кейин фуқаролар норозилик намойишлари ўтказишни бошлагани оқибатида мамлакат ҳукумати ҳам истеъфо берган.