Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида, Тасман денгизи яқинидаги Бундина шаҳрида иккита шаршара қарама-қарши йўналишда – пастдан юқорига қараб оқа бошлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Олимлар бу ноёб табиат ҳодисаси эканини тушунтирди. Бунга аслида ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган. Негаки кучли шамол жарликка 70 километр тезликда келиб урилган.
https://youtu.be/bkGeZMVJ9G0
Тасман денгизидан ҳаво оқимлари шу даражада тезлашганки, шаршаралар бундай кучли босимга бардош бера олмаган ва сув тескари йўналишда ҳаракатлана бошлаган.
Изоҳ (0)