• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россияга Ўрта Осиё эшикларини очган жанг. 10 август – Оқмачит қалъаси руслар томонидан эгалланган кун

    1853 йил 10 август куни деярли бир ой давом этган қамалдан сўнг Қўқон хонлигига тегишли бўлган Оқмачит қалъаси руслар томонидан эгалланди. «Дарё» бугунги мақолада Россия учун Ўрта Осиёга йўл очган жанг ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тарихий шароит

    Русларнинг Ўрта Осиё давлатларига қилган олдинги икки юриши, 1717 йилдаги Бекович-Черкасский экспедицияси ва 1839 йилги Перовский экспедицияси муваффақиятсиз тугаган эди. Ушбу иккала юриш ҳам Хивага амалга оширилди. Биринчи юриш Хива хони Шерғозихон томонидан қириб ташланган бўлса, иккинчиси йўлдаги қийинчиликлар, совуқ ва Хива қўшинларининг кутилмаган ҳужумлари оқибатида муваффақиятсиз тугаган эди.

    Олдинги икки муваффақиятсизликдан етарли хулоса чиқарган Россия империяси бу сафар бошқача стратегия билан ҳаракат қилди. Дастлаб қозоқ даштларида яшовчи кўчманчи қозоқлар Россия империяси таркибига қўшиб олинди ва бу билан қўшиннинг орқа томони хавфсизлиги таъминланди. 1847 йилда Раим қалъаси руслар томонидан қурилди ва у русларга муҳим стратегик аҳамият касб этди. 1852 йилнинг май ойида барча тайёргарликлар кўриб қўйилди.

    Қозоқ даштининг жанубида истиқомат қилаётган қозоқлар ерлари XIX аср бошларида Қўқон хонлиги таркибига қўшиб олинди. Қўқон хони Умархон шимолий чегаралар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сирдарё бўйлаб бир қатор мудофаа истеҳкомлари қурдирди. Оқмачит, Авлиё ота, Мерки, Туркистон, Сузоқ, Чалдовар, Шиштепа (Қораболат), Тўқмоқ, Пишпек (Бишкек) каби истеҳкомлар ўша даврда пайдо бўлган эди (Феоктистова Э. А. Особенности архитектурно-планировочного формирования крепостей Южного Казахстана в XIX веке. Мир науки, култури, образования 2010 № 03 (25).

    Оқмачит қалъаси

    Оқмачит қалъаси русларнинг Қўқон хонлиги йўлидаги илк қаршилаган истеҳком эди. У 1817 йилда қурилган бўлиб, Оренбург йўлида жойлашган эди. Марказий Осиё шаҳарлари сингари Оқмачит ҳам икки қисмдан иборат эди: ташқи қисм ва ички қисм. Ички қисм девор билан ўралган қалъа бўлиб, уни сув тўлдирилган хандақ билан ўралган эди. Қалъа деворининг баландлиги тўққиз метр бўлиб, бурчакларида ва девор ўртасида миноралари бор эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Деворларнинг ҳар бирининг узунлиги 100 метрни ташкил қиларди. Сирдарё эса қалъага қўшимча ҳимоя вазифасини ўтарди. Туркистон юришида иштирок этган А.Н.Куропаткин ўз хотираларида айтганидек, «ўша даврлардаги артиллерия қалин деворларга унча катта зарар беролмаган». Қалъа ичида учта қудуқ, иккита масжид, мадраса ва 50 та хонадон бўлган. Шаҳар мудофааси учун учта бўлинма ва 300 аскар жалб этилган.

    Оқмачит қамали

    1851 йилда Оренбург губернатори В.А.Обручев Хивага янги юришга тайёргарлик кўриш мақсадида Қўқон хонлигига қарашли Оқмачит қалъасини эгаллаш муҳим эканини билдириб императорга нома йўллади (Михайлов А.А. Первий бросок на юг / А. А. Михайлов. — М.: ООО «Издателство АCТ»; СПб.: «Северо-Запад Пресс», 2003. — 429). Бу билан Хивага борадиган йўл очилиши ва мазкур ҳудудларда Қўқон ҳукмронлигига чек қўйиш мақсад қилинган эди.

    Ўша йили Обручев лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига яна В.Л.Перовский Оренбург губернатори этиб тайинланди ва у ҳам Оқмачитни эгаллаш фикрини қўллаб-қувватлади. Императорга юборган хатида Перовский Сирдарё бўйидаги Хоразм ва Қўқонга тегишли барча қалъаларни бузиб ташлаш ҳақидаги фикрида қатъий эканини билдирди.

    1852 йилда Қўқонда юз берган ички сиёсий инқироз, яъни қипчоқлар қирғини унинг ташқи сиёсатида ҳам ўз таъсирини кўрсатиб мамлакатни анча заифлаштирди. Бунгача руслар Оқмачитга 1852 йилнинг баҳорида биринчи марта ҳужум қилиб, муваффақиятсизликка учраб ортга қайтган эди. Навбатдаги ҳужум 1853 йилнинг ёзига тўғри келди. Оренбург губернатори Перовский ўз артиллериялари ёрдамида ўзбекларни қўрқитиб қўймоқчи бўлди. Шундан кейин қалъага таслим бўлиш ҳақида нома юборди. Ўз хатида у шундай деган эди:

    «Сиз уни эгаллаб турган бўлишингизга қарамай, Оқмачит аллақачон менинг ҳукмдорлигим остидадир. Биз бу ерга бир ҳафта ёки бир йил учун келмадик, балки умрбод яшашга келдик. Ҳаётингиз сиз учун қадрли бўлса, таслим бўлинг. Фойдасиз жангда ҳалок бўлишни истасангиз, бу сизнинг хоҳишингиз. Шуни билингки, мен сизларга очиқ жанг таклиф қилмаяпман, аммо қалъа эшикларини очмагунингизча сизларга ўқлар ёмғирини ёғдираман».

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Перовскийнинг очиқчасига таҳдид ва ўзига ишонч билан айтган бу гаплари ҳар қандай душманни қўрқитиши, ҳеч бўлмаганда, қандайдир ташвиш уйғотиши мумкин эди. Аммо қалъадагилар унинг бу таҳдидларига жавобан душманга қарши ўз озодликларини сақлаб қолиш учун охирги қурол ва ўқлари қолгунча жанг қилишларини билдирди. Шундай қилиб Оқмачит ўққа тутилди.

    Эски ҳисоб бўйича 1853 йилнинг 3 июль куни 18 кунлик йўлдан кейин руслар қалъа деворларига яқинлашди. Охирги эшелонлар икки кундан сўнг етиб келди. Тайёргарликлар тугаши билан икки ўртада отишмалар бошланди. Қалъадагилар қўлда тайёрланган гранаталарни душман томонга улоқтирди. Рус отрядлари эса 40 та ракета ва 160 та снарядлар билан ҳужум қилди. Аммо қалъанинг саккиз метр қалинликдаги деворлари учун ушбу артиллерия ҳужумлари катта хавф туғдирмади ва самарасиз бўлиб чиқди. Қалъа мудофаачилари эса милтиқлардан душманга қарата аниқ ўқ узди.

    11 июлга келиб шарқий минора артиллерия ёрдамида қулатилди. Барча 12 та бўлинма ушбу ҳудудга келиб ўрнашди. Аммо ушбу муваффақиятдан унумли фойдалана олишмади. Зудлик билан ҳужум қилмаганликлари оқибатида қўқонликлар бузилган ёриқни 13 июль кечаси қайтадан ёпиб қўйди.

    Узоқ танаффусдан кейин эски ҳисоб бўйича 28 июлга, янги ҳисоб бўйича 10 августга ўтар кечаси якуний ҳужум бошланди. Бунда сапёрлар жамоаси катта рол ўйнади. Қалъа деворининг бузилган қисми остига миналар жойлаштирилди ва девор қулатилди. Деворнинг бузилган жойига қарата артиллериядан ҳужумлар уюштирилди. Аммо ҳужум мудофаачилар томонидан мардонавор қайтарилди.

    Икки марта руслар ҳужуми қайтарилди. Учинчи ҳужумдан кейин руслар қалъа деворини эгаллади ва шу ердан қалъа ичига қарата ўқ ёғдирди (Гребнер А.В. «Осади и штурми средне-азиятских крепостей и населенних пунктов». Очерк А. Гребнера. (Отделний оттиск из Инжен. журн. № 1 и 2 1897 г.). СПб., Tипoграфия и Литография В.А.Тиханова, Садовая, № 27, 1897. — 78 с., 3 л. Черт).

    Тонгги 4:30 да қалъа эгалланди ва қалъа қўмондони Муҳаммад Вали жанг пайтида шаҳид этилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Оқмачитни қайтариб олишга ҳаракатлар

    Оқмачит муҳим стратегик аҳамиятга эга қалъа эди. Шу сабабли Қўқон хони ундан осонликча воз кеча олмас эди. Шу мақсадда 1853 йилнинг августидаёқ уни руслардан қайтариб олиш мақсадида Тошкентнинг бекларбеги Шодмонхўжа етти минг кишилик қўшини билан Оқмачитга қараб юрди. 24 август куни Сирдарё бўйида икки ўртада жанг бўлиб ўтди ва русларнинг тинимсиз ўқ ёмғири остида Шодмонхўжа чекинишга мажбур бўлди. Шундай қилиб Оқмачитни қайтариб олишдаги илк ҳаракат муваффақиятсиз якунланди.

    1853 йилнинг декабрь ойида қўқонликлар иккинчи марта Оқмачитни қайтариб олишга уриниб кўрди. 13 минг кишилик қўшин қалъадаги русларнинг кам сонли эканидан фойдаланиб уни қамал қилди. Аммо бу сафар ҳам улар қалъани қўлга ололмади. Қалъа қўмондони подполковник М.В.Огарев ушбу муваффақияти учун 4-даражадаги Авлиё Георгий ордени (Георгий лентаси) билан тақдирланди.

    Оқибат  

    Оқмачит қалъасининг эгалланиши Қўқон учун катта йўқотиш эди. Шунингдек, Оқмачит Ўрта Осиё ичидаги дастлабки руслар томонидан эгалланган йирик шаҳар эди. Оқмачит руслар томонидан эгаллангач, унинг номи қалъани эгаллаган Перовский номи билан Перовский қалъаси деб ўзгартирилди.

    Оқмачит Россиянинг янги жанубий чегараларини белгилаб берган муҳим нуқта бўлди. У кейинги юришлар учун Ўрта Осиё эшикларини русларга очиб берди. 1853 йилги Қрим уруши русларнинг Марказий Осиёни эгаллаш мақсадини кечроққа қолдиришга мажбур қилиб турди. 1864 йилдан қайта бошланган Туркистон юриши 1867 йилда Туркистон генерал-губернаторлигининг тузилиши билан янги фазага кирди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    11.08.2020, 08:15   Изоҳ (0)   83668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 7 ойда 1 млрд долларлик тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилди

    11.08.2020, 08:03

    «Эрим мени ва бошқа хотинларини мебель каби ижарага берган» — Россияда қулликда яшаган ўзбекистонлик аёл

    11.08.2020, 07:51

    Ўзбекистонда 15 августдан катта тўйлар ўтказишга рухсат бериладими?

    11.08.2020, 07:35

    Уйи тинтув қилинган қашқадарёлик блогерлар иши бўйича брифинг ташкил этилади. Вилоят прокуратураси ва ИИБ ҳолатни изоҳлайди

    11.08.2020, 04:29

    Ўзбекистон афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш учун 400 нафар «Толибон» аъзосининг озод қилинишини олқишлади

    11.08.2020, 03:12

    Олий таълим вазирлиги: Сиртқи таълимга ҳужжат топширган абитуриентлар учун ҳам имтиҳонлар 2 сентябрдан бошланади

    11.08.2020, 01:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.