Таниқли актёр Антонио Бандерас тест натижаларига кўра, COVID-19 аниқланганини ўзининг Twitter’даги аккаунтида эълон қилди.  Бу воқеа актёрнинг юбилейини нишонлаган кунда содир бўлди, у 10 августда 60 ёшни қаршилаган.

Фото: «РБК»

Бандерас одатдагидан бироз чарчаганини, аммо соғлом эканига мухлисларини ишонтирган. У шифокорлар тавсиясига амал қилиш орқали ер юзида тарқалиб кетган ушбу юқумли касалликдан тезроқ тузалиб кетишидан умид қилмоқда.

«Мен ушбу изоляциядан ўқиш, ёзиш, дам олиш, 60 йиллик ҳаётим мазмунини сарҳисоб қилиш учун фойдаланаман», –  дейди Бандерас.

Daily Mail’нинг ёзишича, актёр ҳозир қаерда яшаётгани номаълум. Унинг Испания, АҚШ ва Англиянинг Суррей графлигидан унча узоқ бўлмаган жойида уйлари мавжуд. Айни дамда Испания коронавирусдан энг кўп зарар кўрган Европа мамлакатлари рўйхатига киритилган.