• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЙПХ фаолиятини танқид қилиб келган қашқадарёлик блогернинг уйи тинтув қилинди. Фуқаронинг бармоғини синдиришда айбланаётган блогер ишни ўрганаётган ИИБнинг холислигига ишонмаяпти

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи блогер Мақсуд Музаффаровнинг уйи тинтув қилинди. Фуқаронинг бармоғини синдиришда айбланаётган блогер мазкур ишни тергов қилаётган ва унинг хонадонида тинтув ўтказган ИИБнинг холислигига ишонмаяпти. Бу ҳақда «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Мақсуд Музаффаровнинг айтишича, фаолияти танқид қилиб келинган ИИБ блогерни шу тарзда жазолашга ҳаракат қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, карантин пайтида йўналишли Damas’лар йўлкира нархини ошириб юборгач, блогерлар Мақсуд Музаффаров, Камил Фахриддиновлар ташаббус билан чиқиб, бепул такси лойиҳасини амалга оширган.

    «2020 йил 17 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасидан бозоргача бўлган масофага одам ташиётган Damas’лар 1500 сўм нарх белгилаб олишган экан. Ваҳоланки, ўртадаги масофа нари борса икки километрни ташкил этади. Мен эса уч нафар танишим билан жами тўртта машинада аҳолига бепул хизмат кўрсатиш учун ‘стоянка’га бордик. Damas’чилар бизнинг ниятимизни билгач, аввалига бизга қасдма-қасд йўлкира нархини 500 сўм қилиб белгилашди. Ва ўша куни тушгача шу нархда одам ташиди. 500 сўмга хизмат кўрсатмайдиган Damas’лар ўрнига, биз бепул хизмат кўрсатдик ва бозоргача одам ташидик. Аммо Damas’чилар тушдан сўнг тўполон кўтариб, бизни калтаклашди», — дейди блогер Мақсуд Музаффаров.

    Мақсуд Музаффаров

    Мақсуд Музаффаров
    Фото: «Дарё»

    Табиийки аҳолига беминнат хизмат кўрсатишни мақсад қилган блогерлар иши ушбу йўналишдаги Damas’лар фаолиятини тартибга солувчи уюшма масъулларига ҳам маъқул келмаган.

    «Уюшма масъули ёнимизга келиб мақсадимизни сўради. Аҳоли Damas’лар нархи ошиб кетганидан шикоят қилаётганини, шу боис такси қилиш ниятимиз борлигини айтдик. У бизнинг ишимиз ноқонунийлигини айтди. Мен ҳам уюшма масъулига унинг ҳам иши ноқонунийлигини, карантин пайтида Damas’лар фаолияти тўхтатилганини айтдим. Ва қонуний томонлама ҳар иккимиз ҳам хато қилаётганимизни билдирдим», — дейди блогер.

    Воқеалар ривожига кўра, Damas’чилар блогерларга бўш кетмаслик учун илгари 1500 сўмдан қатнаган манзилига, 500 сўм нарх белгилаган. Блогерлар эса нарх тушганидан хурсанд бўлиб, ортга қайтган. Аммо тушдан сўнг яна ўша ерга боришганида Damas ҳайдовчилари билан келишмовчилик юзага келган.

    «Менга такси қиласанми, деб савол беришди. Ҳа, қиламан, дедим. Шунда уриб кетишди. Устимдан ИИБга шикоят қилиб, қўлимни синдирди, деб ёзиб берган фуқаро Ҳусниддин Раҳматов айнан сингани айтилган қўли билан ёқамдан ушлаб, ургани акс этган видео бор. Видеони ИИБ терговчисига бердик. Аммо терговчи видеога эътибор ҳам қаратмаяпти», — дейди блогер.

    Айтилишича, блогерлар ва Damas’чилар ўртасидаги муштлашувдан сўнг тўрт нафар фуқаро блогерлар устидан ИИБга шикоят қилган. Ҳусниддин Раҳматов эса Мақсуд Музаффаров қўлини синдирганини билдирган. 17 июнь куни тушдан сўнг эса блогерлар ҳам уларни калтаклаган фуқаролар устидан ИИБга шикоят қилган.

    «Ҳусниддин Раҳматов 17 июнь куни соат 15:00 да Мақсуд қўлимни синдирди, деб ИИБга шикоят қилган. Ваҳоланки, ўша куни соат 16:00 да ўртамизда муштлашув бўлган. Мендаги видеода муштлашув айнан соат 16:00 да бўлиб ўтгани кўринган. ИИБ терговчисига шу видеони кўрсатиб, соатига эътибор қилишини, қолаверса, фуқаронинг сингани айтилган қўли билан мени ураётган жойини кўрсатдик. Аммо терговчи бунга умуман эътибор қаратмаяпти. Сабаби ИИБ вазиятдан фойдаланиб, менга дарс бериб қўймоқчи бўляпти. Шунинг учун ҳам ИИБнинг холислигига ишонмайман», — дейди Мақсуд Музаффаров.

    Мақсуд Музаффаров мазкур можародан сўнг Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва ДХХга видеомурожаат йўллаб, ҳаёти хавф остида эканлигини, фуқаро сифатида ҳимояга олинишини сўраган.

    «Айнан шу мурожаатимдан сўнг ИИБ уйимизда тинтув ўтказди. Тинтувдан бир ой олдин менга мазкур воқеага тааллуқли видеоларни тақдим этишимни сўраб хат беришганди. Аммо хатда қачон тақдим қилишим кераклиги, агар тақдим этмасам, қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида ёзишмаганди. Қолаверса, ИИБ мазкур сўровдан сўнг анча пайт жим бўлиб кетишди. Мен эса ҳуқуқий томонлама тўғри иш қилибман, деган хулосадан бу сўровни эсдан чиқардим. Бироқ бир ойдан сўнг тинтувга келишди. Тинтувдан олдин телефон ва видео ёзиб олинган ‘флешка’ни ҳам бердим. Шунга қарамасдан барибир тинтув ўтказишди», — дейди блогер Музаффаров.

    «Ўша куни айнан ўша соатда бизнинг уйимизга ҳам етти-саккиз нафар ИИБ ходими бориб, прокурор санкцияси борлигини, тинтув ўтказишларини айтди. Мен ва уйдагилар бунга эътироз билдирдик. Шунга қарамасдан карантин қоидаларига зид равишда уйимизда тинтув ўтказишди», — дейди блогер Камил Фахриддинов.

    Камил Фахриддинов

    Камил Фахриддинов
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, блогерларнинг уйида тинтув ўтказилишига Шаҳрисабз шаҳар прокурори санкция берган.

    ИИБнинг Яккабоғдаги ушбу ҳаракати ва блогерларнинг бундан норозилиги ҳақида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида алоҳида тўхталиб ўтди ва ҳолатни танқид қилди. Шундан сўнг воқеага Қашқадарё вилоят прокуратураси муносабат билдирди.

    «Яккабоғ туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Раҳматов Ҳусниддиннинг тан-жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жабрланувчи тан-жароҳатини фуқаро М.Музаффаров етказганлигини, ўша куни содир бўлган жанжални М.Музаффаров ва унинг шериклари телефон аппарати ҳамда автомашинасида ўрнатилган видеони қайд этиш ускунасида тасвирга олинганлигини билдирган.

    Шунга кўра, тергов органи томонидан М.Музаффаровга телефон аппарати ва автомашинасида ўрнатилган видеони қайд қилиш ускунасини кўздан кечириш учун ихтиёрий тақдим этиши сўралганда М.Музаффаров тергов органи талабини рад этган.Шундан сўнг жабрланувчи Ҳ.Раҳматовнинг кўрсатувларини текшириб, ҳақиқий ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида жанжалда иштирок этган олти нафар шахс, шу жумладан, ўзи ҳамда М.Музаффаровнинг уйида ҳам тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Тинтув ўтказиш учун санкция беришда қонунчилик талаби бузилмаган. Жиноят иши тергови устидан Яккабоғ тумани ва вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган. Тергов якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади вилоят прокуратураси берган ахборотда.

    Маълум қилинишича, блогерлар Мақсуд Музаффаров ҳамда Камил Фахриддиновлар ишини Яккабоғ туман ИИБ терговчиси Дилшод Поёнов олиб бормоқда.

    «Терговчи Ҳусниддин Раҳматовнинг қўли, тўғрироғи, бармоғи сингани билан боғлиқ вазиятда унинг бармоғи қай ҳолатда синганига, яъни мен синдирган бўлсам, қайириб синдирдимми ёки мени ураётган пайтида синдими ёки бирор-бир қаттиқ жисмга урилиши оқибатида синдими? Айнан шу ҳолатларга эътибор бермаяпти. Мен эса шу саволлар очиқ қолаётгани учун терговчининг холислигига ишонмаяпман», — дейди М.Музаффаров.

    «Дарё» мухбири блогерни шубҳалантираётган вазият ҳамда ИИБ терговчисининг изоҳини олиш мақсадида Яккабоғ туман ИИБда бўлди.

    Яккабоғ туман ИИБ

    Яккабоғ туман ИИБ
    Фото: «Дарё»

    Журналистни бир соат куттирган терговчи саволларни эшитганидан сўнг жавоб беролмаслигини, барча маълумотлар ИИБ ахборот хизматидан олиниши мумкинлигини маълум қилди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова эса терговчига журналист саволларига жавоб бериши лозимлигини билдирди. Шунга қарамасдан терговчи саволларга жавоб бермади.

    Фото: «Дарё»

    Ирода Расулованинг маълумот беришича, Мақсуд Музаффаров терговчининг холислигига ишонмаётган бўлса, унда шикоят қилиши мумкин, шунда ИИБ терговчини алмаштиради ёки терговни бошқа туман олиб боради.

    Мазкур воқеага муносабат билдирган Олий Мажлис депутати Фарҳод Зайниев блогер Мақсуд Музаффаров мунтазам равишда ЙПХ фаолиятини ёритиб бораётганини ва тизимда йўл қўйилаётган камчиликларни ёзишда давом этиши тизимда фаолият юритаётганларда блогерга нисбатан салбий қарашни шакллантирганини таъкидлайди ва мазкур ҳолатда мутасадди идора раҳбарлари эътибор қаратишини, қонун устуворлиги таъминланиши лозимлигини билдиради.

    Қашқадарёлик блогерлар эса ушбу вазиятда ИИБ билганини қилаётганини, блогерларни ҳимоя қилиши лозим бўлган ташкилот эса сукут сақлаётганини танқид қилади.

    «Қора халқнинг кунига яраш учун бепул такси лойиҳасини ташкиллаштирган блогерни маҳаллий таксичилар калтаклагани етмагандек, блогер мени уриб қўлимни синдирди деб устидан ариза ҳам берган. Видеотасвирда блогер калтаклангани акс этган бўлса ҳам блогернинг уйини тинтув қилишибди. Вилоятдаги матбуот хизматлари жим, АОКА жим, Масс-медиа жим, ҳақиқат жим, адолат жим», — деб ёзади блогер Отабек Артиқов.

    Отабек Артиқов вилоят фаолларини воқеага Президент эътибор қаратмагунча муаммога ечим изламасликда айблайди.

    «Қани вилоят фаоллари ё айнан бу муаммони ҳам юртбошимиз айтганларидан кейин ечамизми, ўзи Президент бирор муаммони айтмагунча ҳеч ким ечим изламайдиган аҳволдамиз-ку», — дейди у.

    Блогерлар Зафарбек Солижонов ҳамда Умид Каримовлар эса вилоятда блогерларга нисбатан ноҳақликлар бўлаётган пайтда АОКАнинг вилоят бошқармасидан садо чиқмаётганини танқид қилди.

    «Энг қизиғи, вилоятдаги АОКА вакили Усмон Нусуров мум тишлаган. У ҳам бир қўрқоқлардандир-да, нима қилсин. Энг қизиғи, Сенат раиси Танзила Норбоева Яккабоғдаги шу каби ҳолатларга диққат қаратган. Энди Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва органдагилардан нажот кутамиз, шекилли. Ҳолатга тўлиқ изоҳ берилиши керак», — деб ёзади Зафарбек Солижонов.

    «АОКАнинг вилоят бошқармаси ‘каттаси’ Усмон Нусуров бундай масалаларда доим жим туради. Саида Мирзиёева эътибор қаратган Қаршидаги харобага айланган журналистлар уйининг катталар эътиборига тушмаслигига ҳам Нусуров айбдор. Блогерни ҳимоя қилолмаса, журналистларга шароит яратиб беролмаса, бу раҳбарга ойлик тўлашнинг нима кераги бор? Агентликни вазифаси фақат тадбир ўтказишдан иборат эмас-ку! Улар қачонгача ўзини ёлғон ҳисоботлар билан алдаб юрмоқчи. Мен блогер сифатида АОКАнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров бу лавозимда ишлашини хоҳламайман. Асаджон Хўжаевдан вилоятимизга блогер, журналистларни ҳимоя қилишдан қочмайдиган ва яккабоғлик блогерларнинг ишларини назоратга олиб, қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган холис одамни раҳбарлик лавозимига тайинланишини сўрайман», — дейди Умид Каримов.

    Сенат танқиди ва блогерлар эътирозидан сўнг Усмон Нусуров бошчилигидаги жамоа блогер Яккабоғдаги воқеага эътибор қаратганини билдирди.

    «Қашқадарёлик блогерлар М.Музаффаров ҳамда К.Фахриддинов билан боғлиқ вазият бошқарма мутасаддиларининг қатъий назоратига олинган. Айни пайтда тегишли идоралар билан ҳамкорликда вазиятга ойдинлик киритиш ва қонуний баҳо бериш бўйича иш олиб борилмоқда», — дейилади бошқарманинг Telegram’даги расмий каналида.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Усмон Нусуров 2020 йил 10 август куни Яккабоғ туманида бўлиб, блогерлар муаммосига ечим топилишида кўмаклашмоқчилигини билдирди.

    «Дарё» Яккабоғдаги воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    10.08.2020, 09:30   Изоҳ (0)   51659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда эски олтин конидан 230 млн сўмлик таркибида олтин мавжуд бўлган тошларни ўғирлаётган шахслар қўлга тушди

    10.08.2020, 08:42

    Давлат Чорвоқда аҳолининг чўмилишини тақиқламоқчи

    10.08.2020, 07:36

    Ўзбекистонда яна бир агентлик ташкил қилиниши мумкин

    10.08.2020, 07:02

    Хоразмдаги спорт мактабларининг заллари COVID-19 беморларини қабул қилиш учун мослаштирилмоқда

    10.08.2020, 06:35

    «Дунёда бундай марказлар йўқ» — Тошкентдаги саралаш ва тақсимлаш маркази бош шифокори

    10.08.2020, 06:14

    Минск марказида автозак намойишчилар устига юрди

    10.08.2020, 01:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.