Беларусь пойтахти Минск марказидаги Немига кўчасида автозак (қўлга олинган фуқароларни сақлаш ва ташиш учун мўлжалланган махсус автомобиль) норозилик намойиши иштирокчилари гуруҳи устига босиб борди.
«МБХ медиа» мухбирининг хабар беришича, автозак ҳайдовчиси бу ишни қасддан қилган; ҳодиса оқибатида икки киши тан жароҳати олган, улар шу заҳоти тиббиёт ходимлари ихтиёрига топширилган.
«Tut.by» портали ҳодиса гувоҳларидан бирининг сўзларига таяниб хабар беришича, жабрланувчилардан бирини бир неча киши кўтариб кетган; бу вақтда уларга қарата ёруғлик-шовқинли гранаталар улоқтирилган. Оломон «Қотиллар!» дея ҳайқиришни бошлаган.
«Медиазона» мухбирининг аниқлик киритишича, намойишчилардан бири машинасини йўлга кўндалак қўйиб, милиция автомобили ҳаракатини тўсиб қўйганидан сўнг, автозак ҳайдовчиси машинани оломон устига ҳайдаган.
Изоҳ (0)