• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Намангандаги боғча тарбиячисининг жазоланиши адолатданми?

    Давоми: Наманганлик боғча тарбиячиси: «Яхши ишлаб, ўзимни кўрсатмоқчиман, фақат олдинга юраман»

    Ижтимоий тармоқларда боғча тарбияланувчилари учун видеодарс тайёрлаётган тарбиячи опанинг видеоси тарқалди. Видеолавҳа сўнгида тарбиячининг дарсга халақит бераётган фарзандларини койигани акс этган. Мазкур ролик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кулгу ва масхара қилинди. Ҳатто уни турлича талқин қилиб, масхара қилувчилар ҳам топилди.

    Видеодан скриншот

    Видеодан скриншот

    Мактабгача таълим вазирлиги эса видеоролик юзасидан муносабат билдириб, уни тайёрлаган Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисини касбий этика қоидаларини бузганликда айблади ва унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилганини (айнан қандай жазо тури танлангани айтилмаган) маълум қилди.

    Мавзуга доир: Онлайн дарсга халал берган фарзандларини уришиб ташлаган аёл наманганлик боғча тарбиячиси эканлиги маълум қилинди

    «Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бир қисми ‘хайпъга ўч ва бешафқатлиги маълум ва машҳур. Бироқ, Мактабгача таълим вазирлигининг қабул қилган қарори йиқилганни устидан тепкилаш бўлди, десак адашмаган бўламиз. Бундай дейишга эса етарлича асосларимиз бор», — деб ёзади «Kun.uz» муаллифи Дилшод Абдуқодиров.

    Ҳуқуқий меъёрлар нима дейди?

    Вазирлик баёнотида 15 июль куни уй шароитида видеомашғулот ёзиб олаётиб, Ҳилола Нурматова ўз фарзандларини тарбиячи касбий этикасига зид равишда — қўпол тарзда койиб ташлагани, кейинчалик бу лавҳа видеомашғулот ўрнига, янглиш равишда мактабгача таълим ташкилотининг Telegram’даги гуруҳига жойлангани ва тезда ўчириб ташлангани айтилади.

    43 сониялик видеороликнинг 34 сониясигача, ёш боланинг баланд овозда қўшиқ хиргойи қилгани эшитилгунга қадар тарбиячи хотиржамлик ва мулойимлик билан дарс ўтмоқда. Фақатгина сўнгги сонияларда кутилмаганда бола овози видеога қўшилиб кетади. Тарбиячи бундан асабийлашиб, ҳиссий мувозанатини йўқотади ва фарзандини қўпол тарзда койиб ташлайди.

    Тарбиячининг ушбу ҳаракатлари иш берувчи томонидан касбий этика қоидаларини бузиш, деб топилади. Вазирлик маълумотида ушбу тарбиячи мактабгача таълим тизимида бир неча йилдан бери ишлаб келаётгани, ўтган давр мобайнида ҳеч қандай ножўя ҳаракатлар содир этмагани ва иш берувчи томонидан ижобий таърифлангани айтилади.

    Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 182-моддаси учинчи қисмига мувофиқ интизомий жазони қўлланишида содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

    «Шундай экан, жазо қўллашдан аввал тарбиячи содир этган қилмишнинг оғирлик даражаси баҳоланиши керак эди. Бу вазиятда иш берувчи томонидан тарбиячи ўз фарзандига бақиргани, онанинг ўз фарзандига ўз уйида бақиргани касбий этикани бузиш эмаслиги, бундан ташқари, видеонинг айнан шу версияси Telegram гуруҳига янглиш жойлаштирилгани ва кейинчалик у ўчирилиб, хато бартараф этилгани инобатга олинмаган. Шунчаки, жамоатчиликка ‘муносиб’ жавоб тақдим этилиши учун тарбиячи кўр-кўрона жазолаб қўйилган, холос.

    Ваҳоланки, айб учун жазонинг муқаррарлиги принципи бу жиноят қонунчилигига хос нарса. Меҳнат қонунчилигида ходимнинг айбли қилмиши учун жазо қўллаш иш берувчининг мажбурияти эмас, аксинча ҳуқуқи ҳисобланади. Ушбу вазиятда жамоатчиликка ‘ходим жазога тортилди’ деб байроқ қилиб кўрсатадиган ҳолат бўлмаган аслида.

    Бинобарин, карантин шароитида тарбиячи масофадан ўқитиш усулини ўзлаштириб, бир неча ой мобайнида, ҳафтасига 4—5 мартадан тарбияланувчилар учун видеомашғулотлар ўтиб келгани эътироф этилмоқда», — деб ёзади Дилшод Абдуқодиров.

    Тарбиячи монтаж устаси эмас

    Пандемия сабаб бўлди-ю, барча таълим муассасалари сингари мактабгача таълим тизими ҳам онлайн дарслар беришни бошлади. Бу эса доим болалар даврасида юрган тарбиячиларга қўшимча масъулият ва вазифаларни юклади. Вазият ўзгарди — энди улар уйдан чиқмасдан видеодарслар тайёрлаши керак бўлди.

    «Тарбиячи тасвирчи эмас, сифатли тасвирга олишни, видеони ўзи хоҳлаган жойидан қирқиб, улаб, монтаж қилишни билмайди. Бунга у ўқимаган. Вазият талаби ўлароқ у шундай ишлашга мажбур бўляпти. Ва буни қайсидир маънода уддалаяпти ҳам. Иш бор жойда хатолар ҳам бўлади.

    Муҳими, таълим жараёни тўхтаб қолмаган ёки кимнингдир манфаатига зиён етмаган. Мазкур ҳолатда тарбиячи яхши видеодарс тайёрлашга уринган. Нега уни жазолаш керак?», — деб савол қўяди Дилшод Абдуқодиров.

    Маънавий оқибати ҳар қандай жазодан устун

    Бу тарбиячи — аввало аёл, кимгадир она, кимгадир опа, яна кимнингдир синглиси. Кичик бепарволик сабаб ушбу видеонинг ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганининг ўзи унинг учун катта синов аслида. «Руҳий изтироб ҳар қандай интизомий жазодан оғирдир. Мана шундай оғир руҳий кечинмаларни бошидан ўтказаётган ходимни ҳимоя қилиш ўрнига, уни жазолаш инсонийлик ва адолат мезонларига тўғри келмайди», — деб ҳисоблайди Дилшод Абдуқодиров.

    Абдуқодировнинг алоҳида қайд этишича, «бутун бошли туман аҳолисини куракда турмайдиган сўз билан ҳақорат қилган мансабдорга жазо қўлланмаганда, ўз фарзандига нисбатан шу сўзни ишлатган онанинг жазоланиши қай мезонга тўғри келади?».

    Мавзуга доир: Фарғона вилояти ҳокими Ақтўбе бўйича йиғилишда тошлоқликларни «ҳароми» деб атаб, уларнинг Ҳажга боришини тақиқлади (аудио)

    «Шундай экан, мактабгача таълим вазирлиги масъулларидан бу ходимга қўлланган жазони бекор қилиб, уни руҳан қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлардик. Бу ўринда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган касаба уюшмаларининг тегишли органи ташаббус кўрсатишига умид билдириб қоламиз», — дея қўшимча қилган интернет-нашр вакили.

    «Ҳурматли тарбиячи опа! Сиз ўзингизни айбламанг. Ҳар қандай она ўз фарзандини койишга ҳақли. Ижтимоий тармоқларда сизни мазах қилган, устингиздан кулганларни ва энг асосийси бу видеолавҳанинг тарқалиб кетишига сабабчи бўлганларни Худога солиб қўяверинг. Болалар тарбияси учун масъул экансиз, бу шарафли йўлингизда мардонавор давом этинг. Буларнинг ҳаммаси тезда унутилиб кетадиган кичик бир кўнгилсизликлар, холос», — дея Дилшод Абдуқодиров ўз муносабатини якунлаган.

    09.08.2020, 16:21   Изоҳ (0)   43172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда ҳомиладор аёл калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ эса воқеа бошқача бўлганини маълум қилди

    09.08.2020, 15:22

    Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йили магистрлар учун ҳам масофавий шаклда бошланади

    09.08.2020, 14:50

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги бешта туман ҳокимини жазолади

    09.08.2020, 14:20

    Иккинчи мутахассислик учун ҳужжат қабул қилиш жараёни 10—31 август кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда

    09.08.2020, 13:49

    Яккасаройда хитойлик аёлнинг 5000 АҚШ доллари, 2 миллион сўм пулини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

    09.08.2020, 12:18

    Президент Сўх тумани аҳолисига бир қатор имтиёзлар берувчи қарорни имзолади

    09.08.2020, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Такси ҳайдовчиси йўловчига, маст эркак эса танишига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Ўзбекистон | 15 август, 15:56

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20

    Ернинг илгари ўрганилмаган ҳудудида олтинга бой кон топилди

    Дунё | 15 август, 15:15

    Ўзбекистонда кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 15:01

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Индонезияда президентнинг бепул овқат дастуридан 350 дан ортиқ одам заҳарланди

    Дунё | 15 август, 14:45

    Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди. “Насаф” “Ал-Ҳилол” билан Қаршида, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли” билан сафарда ўйнайди

    Спорт | 15 август, 14:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.