«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Реал» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images

Чорак финалга чиқиш жуда ажойиб. Чунки биз «Реал»ни нокаутга учратдик, бу жамоанинг нимага қодир эканлигини аниқ биламиз. Улар кетма-кет уч марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган. Уларни мағлуб этганимиз, биз ҳам буни қилишимиз мумкинлигини тушунишга ёрдам беради. Улардан икки бор устун келганимиз эса жуда муҳимдир. Зинедин Зидан бирорта марта ҳам плей-оффда мағлуб бўлмаганди. Уларнинг қай даражада хотиржам ўйнашига ва индивидуал маҳоратига гувоҳ бўлдингиз. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонмоқчимиз. Агар ғолиб бўлишни истасак, катта клубларни мағлуб этишимиз зарур.

Хосеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» икки ўйин натижасига кўра «Реал»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди.

Қайд этиш жоиз, бу Зинедин Зидан учун Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги илк муваффақиятсизлик бўлди.