Бахтиёр Шомуротов Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимини тарк этди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Мурод Турғунович Исабоев Сергели тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Бахтиёр Шомуротов 2019 йил сентябрь ойида Сергели тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Ундан аввал у Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаган.