Франциянинг L’Equipe нашри томонидан «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан дунёнинг айни дамдаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Фото: L’Equipe

Унга кўра, Зидан «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ва «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиолани ортда қолдирди.

Маълумот учун, Зидан дастлаб 2016—2018 йилларда «Реал»ни бошқарган ва шу вақт ичида Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонган. Шунингдек, 3 бор Чемпионлар Лигасида, икки мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам бош совринга эга чиққан.

2019 йилда яна Мадрид клубига қайтган франциялик мутахассис 2019/20 йилги мавсумда Ла Лигада ғолиб чиқди.

Афсонавий Зинедин Зиданнинг «Ювентус» сафидаги энг қойилмақом голлари, дриблинглари тўплами (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!