Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида мамлакатда карантин чекловлари қандай шарт-шароитда бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

«Хабарингиз бор, навбатдаги карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак», – дейди Абдуҳакимов.

Азиз Абдуҳакимов фуқаролар тиббиёт ниқобларини пастга тушириб олмай тўғри тақишлари, антисептиклардан фойдаланишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари муҳимлигини таъкидлади.

«Мана шу 15 кун ичида барча талабларга қатъий риоя эта олсак, у ҳолда мазкур муддат тугагач, мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирги чекловларни олиб ташлашимиз мумкин бўлади», – деди ҳукумат вакили.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Ҳабибулло Оқилов соғлиқни сақлаш тизими карантин юмшатилишига тайёрлигини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов