«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович А Серия 38-тури доирасида «Кальяри»га қарши кечган баҳсда (3:0) гол урди.
Шу швециялик футболчи учун Италия чемпионати жорий мавсумидаги 10-гол бўлди. Шу тариқа 38 ёш-у 302 кунлик Златан А Серияда ўнта гол урган тарихдаги энг ёши катта футболчига айланди.
Златан Ибрагимовичнинг «Барселона» сафида урган топ-5 голини томош қилинг (видео)
Аввалги рекорд Силвио Пиолага (38 ёш-у 127 кун) тегишли эди.
Ибрагимович «Милан»га жорий йилнинг бошида келиб қўшилди. У А Серияда 18 ўйин ўтказиб, ўнта голдан ташқари бешта голли узатмага ҳам муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)