• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    «Барча замонлар ва халқлар учун!» Метр ўлчов бирлиги жорий этилганига 227 йил тўлди

    Бугунги кунда бутун дунё метр ўлчов бирлигидан фойдаланиб келади. Кундалик ҳаётимизда ана шундай ягона ўлчовнинг борлиги кўплаб чигалликларнинг олдини олади. 1 август эса метр тизимининг дебочаси очилган кун. «Дарё» сана муносабати билан метр ўлчов бирлиги ҳақидаги қизиқарли фактларни ҳавола этади.

    Тасаввур қилинг, сиз бозордан газлама сотиб олишингиз керак. Айтайлик, 10 метр олмоқчисиз, лекин бозорда баззоз сизга матони 10 газ ўлчаб беради. Уйга келиб қарасангиз мато сиз кутгандан тахминан 4 метр калта ва бундан хуноб бўласиз. Бунда, албатта, гап ўлчов бирлигида бўлиб, шунақа чигал ва чалкашликларнинг олдини олиш учун ҳам ўлчов бирликлари ҳамма жойда ягона ва бир хил бўлиши шарт.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хайриятки, ҳозирги пайтда дунёнинг деярли барча давлатларида ягона ўлчов тизими – метр системасидан фойдаланилади. Шу сабабли ҳозир сиз исталган нарсани аниқ метрини кўрсатиб, харид қилишингиз мумкин ва бу борада муайян якдиллик борлиги яхши. Лекин ушбу ягона тизим қабул қилинишидан аввал савдогарларни ва оддий одамларни ҳам юқоридаги каби бирликлардаги чалкашликлар кўп адаштирар эди. Жаҳоннинг турли мамлакатларида мутлақо ўзига хос, ностандарт бирликлар қўлланиларди ва бу одатда ўша жойнинг маҳаллий шароитидан, анъаналаридан келиб чиқарди.

    Ҳатто мамлакатларнинг ички ҳудудларида, айтайлик, вилоят ва шаҳарларида ҳам бошқа-бошқа бирликлар қўлланиши оддий ҳол бўлиб, масалан, XVIII асрда биргина Франциянинг ўзидаги турли шаҳар ва ҳудудларда фақат оғирлик ўлчов бирлигининг ўзи учун 100 хилдан зиёд турли бирликлар мавжуд бўлган. Бу муҳандислик ҳисоб-китобларида ва денгизчиликда ҳам катта муаммолар туғдирар эди. Чунки бир шаҳар учун лойиҳаланган кўркам уйларни бошқа шаҳарда қурмоқчи бўлишса, хунук ва хатарли бинолар юзага келарди, навигация жадваллари эса кемаларни рифларга бошлаб бориб урар эди.

    Айниқса, Людовик XVI ҳукмронлигининг охирги йилларида, Фаранг инқилоби бошланиш арафасида Франциянинг солиқ амалдорлари деҳқонларни айнан шу ўлчов бирликлари орқали чув тушириб, катта солиқ тўловларини ундиришгани ҳам маълум. Қаллобликлар тобора ортаверган, деҳқонларга ер майдони учун солиқ солишда отни калласидек қийматлар чиқарган ўлчовлар, дала майдонига нисбатан олинган ҳосил ҳисобини юритишда, яъни деҳқоннинг ўзининг ҳақини ҳисоблашга келганда мутлақо бошқача рақамларни бериб тураверган. Натижада, алданаверган аламзада деҳқонлар бундай қаллобликлардан қаттиқ норози бўла бошлашган.

    Мамлакатда шундоқ ҳам ижтимоий-сиёсий вазият таранглашиб келаётган бир пайтда яна бошқа кўплаб омиллар ўлароқ, ушбу чигаллик ҳам халқнинг ғазабини келтирар эди. Шу сабабли бўлса керак, 1780–1790 йилларда авж олган ва тарих китобларида «Буюк Фаранг инқилоби» деб тилга олинадиган жараёнда оддий халқ вакилларининг ҳукумат олдига қўйган талабларидан бири ҳам айнан ўлчовларни ягона тизимга келтириш ва тартибга солиш бўлган эди.

    Инқилоб амалга ошиб, Миллий таъсис мажлиси фаолият бошлагач, унинг йиғинларидан бирида Шарль Морис Талейран (1754–1838) исмли епископ нутқ сўзлаган. Умуман олганда, ўша даврга оид турли манбаларда бироз иккиюзламачи ва муғомбир одам сифатида хотирланган Талейран ўз нутқида халқнинг талабларини санаб ўтиш асносида ўлчов тизимини ҳам тартибга солиш кераклигини айтиб ўтган. У аниқ фанлар соҳаси олимларида анчадан бери мавжуд бўлган таклиф – метрни Ер меридиани узунлигига боғлаш фикрини ўртага ташлаган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Яхши биламизки, ўша фаранг инқилоби жуда кўп нарсаларни радикал ўзгартиришга бўлган уринишлар билан ҳам ёдда қолган. Хусусан, инқилобчилар ҳатто ой номларини ҳам ўзгартириш билан чекланмасдан, соатни ҳам 24 соатлик қилмай, балки 100 соат, 100 дақиқа ва 100 сониядан иборат бўладиган қилишмоқчи бўлишган. Қанчалик абсурд бўлмасин, ўнлик саноқ системасига ўтиш ҳаракатлари юзасидан вақт ҳисобини ҳам шу тизимга солиш фикри ўша пайт жиддий кўриб чиқилган. Айнан ушбу мулоҳазаларга кўра, метр ҳам Париж меридиани узунлигининг 1/40000000 қисмига тенг деб қабул қилинган.

    Бир метр аниқ келтириб чиқарилгач, унинг асосида литрни ҳам олиш мумкин эди. Ғояга кўра, 10 куб см роппа роса 1 литр деб қабул қилиниши ва 1 литр сувнинг вазни эса 1 кг деб олиниши кўзда тутилган эди. Таъсис кенгашининг махсус қарори билан Париж меридиани узунлигини аниқлаш ва унинг асосида метрнинг аниқ узунлигини келтириб чиқариб, эталон тайёрлаш учун махсус илмий гуруҳ тузилган.

    Унинг таркибига ўша пайтнинг энг йирик олимлари бўлган Жан Батист Д’Аламбер ва Пьер Мишен ҳам жалб қилиниб, улар бошчилигида энг малакали геодеизст мутахассислардан иборат гуруҳ Дюнкерк ва Барселона шаҳарларидан ўтадиган меридианнинг тўққиз даража ва 40 дақиқага тенг ёйининг узунлигини триангуляция (тригонометрик ечиш) усули билан ўлчаб чиққан. Бу ишни уддалаш учун умумий ҳисобда етти йил вақт кетган.

    Шу сабабли 1792 йилнинг 25 июлида бошланган ўлчов ишларининг якунини кутмасдан, Франциянинг ўша пайтдаги муваққат ҳукумати 1793 йилнинг 1 август санасидан эътиборан мамлакатда ягона метр ўлчов тизимини жорий қилиш ҳақида қарор қабул қилган. Французларнинг ўша метри ҳозиргидан бироз фарқли ва муайян кичик хатоликка эга бўлган бўлса ҳамки, лекин бирликларни ягона тизимга солиш борасидаги илк расмий уриниш сифатида тарихга кирган ҳамда метр ўлчов бирлигининг расман жорий қилинган илк намунаси ўлароқ қайд этилган.

    Албатта, кейинчалик Францияда инқилоб бўҳронлари тинди ва тизим янада мукаммаллаштирилди. Метрнинг кутилган эталони эса фақат 1795 йилга келиб платинадан тайёрланди. Барча шаҳар ва қишлоқлар учун ушбу эталондан нусхалар тайёрлаб жўнатилди. Франция илк бора бутун мамлакат бўйлаб ягона ўлчов системасидан фойдалана бошлади. Жорий қилинган тизимнинг моҳияти ва нақадар муҳимлигини тез орада нафақат олимлар, балки энди сиёсатчилар, савдогарлар ва оддий халқ ҳам тушуниб ета бошлаган.

    У наф бераётганини кўрган Миллий Кенгаш аъзолари ҳатто метр системасини жорий қилиниши борасидаги қарорда «Барча замонлар ва халқлар учун!» деган бир қарашда ўта пафосли жумлани ҳам киритиб қўйишган эди. Ўзи сиёсий жиҳатдан алғов-далғов бўлиб турган фаранг мамлакатининг замон ва бошқа халқлар учун ҳам кўрсатма бериши гўё бемаънилик бўлиб кўрингани билан, лекин ғоя кўриб турибмизки, яшовчан бўлиб чиқди ва ҳозирда ҳам дунёнинг деярли барча мамлакатлари (АҚШ, Либерия ва Мьянмадан ташқари) ушбу тизимдан фойдаланишади.

    Кейинчалик ўша замон Францияси олимлари келтириб чиқарган метр ва унинг асосидаги эталон бироз хато экани аниқланди. Бир литр сув ҳам аниқ бир килограмм келмаслиги ойдинлашди. Халқаро стандартлар ва бирликлар системасида метрнинг Париж эталонидан воз кечилди ва аввалига у криптон-86 атомининг 2П10 ва 5д5 сатҳлараро ўтишига мувофиқ келадиган вакуумдаги нурланишнинг 1650763,73 қисмига тенг экани белгиланди (1960 йил).

    1983 йилга келиб эса у ҳозирги таъриф бўйича ўзгартирилган ва эндиликда бир метр бу ёруғликнинг вакуумда сониянинг 1/299792458 қисмида босиб ўтган масофасига тенг деб қабул қилинган. Яъни у ўзгариб қолиши мумкин бўлган қандайдир буюм эталонларга нисбатан эмас, балки табиатдаги энг асосий ўзгармас қийматлардан бири – ёруғлик тезлигига боғлаб қўйилган.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    02.08.2020, 10:34   Изоҳ (0)   29953
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар инсон миясидан ёқимсиз хотираларни «ўчириб ташлаш» усулини топди

    31.07.2020, 14:41

    Коронавирус денгиз сувида қанча вақт яшаши аниқланди

    31.07.2020, 07:38

    Австралиялик аёл денгиз қирғоғида тухумга ўхшаш сирли жонзотга дуч келди

    30.07.2020, 16:59

    Олимлар Ер юзида янги музлик даври қачон бошланишини маълум қилди

    29.07.2020, 17:36

    Хитойда юраги уч кун давомида урмаган қиз омон қолди

    29.07.2020, 15:34

    Коронавирусга чалинган беморларда ҳид сезишнинг йўқолиши сабаби маълум бўлди

    28.07.2020, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.