Минскда Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган митингда 63 мингга яқин одам иштирок этди, деб хабар беради «Весна».

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, митинг концерт шаклида ўтказилган бўлиб, Тошкент вақти билан соат 00:00 да якунланган. Тихановскаядан ташқари саҳнада бирлашган штаб аъзолари, рўйхатдан ўтмаган номзодларнинг вакиллари — Мария Колесникова ва Вероника Сепкало чиқиш қилган.

Таъкидланишича, замонавий Беларусь тарихида бу каби оммавий акция сўнгги 10 йилда биринчи бор ўтказилмоқда. Қуйида митинг қандай ўтгани тасвирланган кадрларни кўриш мумкин.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

https://www.instagram.com/p/CDRZ1bBpAzY/?utm_source=ig_embed

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: Reuters

Аввалроқ Беларусда президентлик сайловлари олдидан амалга оширилаётган кампания вақтида 700 нафардан зиёд одам ҳибсга олингани, уларнинг ҳар бештадан биттаси маъмурий қамоққа тушгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 9 августда Беларусда навбатдаги президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Сайловларда 1994 йилдан бери давлатни бошқариб келаётган Александр Лукашенко ҳам иштирок этмоқда. Сайловолди тарғибот тадбирлари вақтида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, ундан аввал президентликка номзодини қўймоқчи бўлганларнинг аксар қисми, хусусан, асосий рақобатчи Виктор Бабарико ҳибсга олинган. Светлана Тихановская сайловларга қадар етиб келган номзодлар орасида Лукашенкога энг жиддий рақиб ҳисобланади.