Ерга 5 август куни ҳажми 84 метрдан 190 метргача бўлган 2009 PQ1 астероиди яқинлашади. Бу ҳақда NASA бўлинмаларидан бирининг веб-сайтида хабар берилди.

Фото: «Latestly.com»

Таъкидланишича, астероиднинг сайёрага яқинлашадиган минимал масофаси Ер ва Ой орасидаги масофадан етти марта катта. У Тошкент вақти билан соат 21:35 да Ерга энг яқин масофагача яқинлашади.

Астероид 2009 йил 14 августда аниқланган. У парвоз йўли Ер орбитасини кесиб ўтган «Аполлон» астероидлар гуруҳига тегишли. Кейинги сафар 2009 PQ1 астероиди 2137 йилда сайёрага яқинлашади.

Шунингдек, АҚШ департаменти 2021 йил ёзида Ерга яқинлашадиган жуфт астероиднинг йўналишини ўзгартириш учун махсус миссияни тайёрлаётганлиги ҳақида хабар берди. NASA’нинг таъкидлашича, DART миссияси намойиш характерига эга, чунки самовий жисм Ерга таҳдид солмайди, аммо бу ўқув ҳужумлари учун яхши нишон бўлиши мумкин.

Аввал ҳам Ерга катталиги футбол майдонига тенг астероид яқинлашиши ҳақида хабар берилган эди. Унинг энг минимал масофаси Ер ва Ой ўртасидаги масофадан 13 марта катта эди.