• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ов қилиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги маълум қилинди

    «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-627-сон қонун 2020 йил 8 июль куни эълон қилинган. Бу ҳақда Norma хабар берди.

    Фото: Classpic

    Фото: Classpic

    Қонун билан ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ов қилиш учун ажратилган ҳудудлар, овчилик ресурсларини излаб топиш нормалари, ов қилиш қоидалари, овчилар ва овчилик хўжаликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ов қилиш турлари, қуроллари ва усуллари, ёввойи ҳайвонларни тутиб олганлик ва отганлик учун тўлов миқдорлари белгиланган.

    Ов қилинадиган ҳайвонлар популяцияси ва уларнинг яшаш муҳитининг давлат мониторинги белгиланган, ов қилиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар рўйхати ва турлари аниқлаштирилган. Шунингдек овчилик туризми ва чет эллик фуқаролар ов қилиш имкониятлари назарда тутиладиган бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

    Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи ҳайвонларни (уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини) тутиш мақсадида уларни излаш, уларнинг изига тушиш ва уларни таъқиб қилиш, тутишга уриниш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилиш ҳисобланади. Овчи – ҳақиқий овчилик гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс, шу жумладан, Ўзбекистонда вақтинча турган ва ов қилиш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган чет эллик фуқаро.

    Овчилик соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади:

    • овчилик гувоҳномаси, у муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, овчилик минимуми бўйича синов имтиҳонини топширган жисмоний шахсларга овчилик жамоат бирлашмалари томонидан берилади;
    • ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома, у экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари томонидан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ рухсатнома берилганлиги учун тўлов киритилганидан кейин берилади;
    • овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси), ёввойи ҳайвонларни тутишга доир олинган квоталар асосида берилади ва унинг эгасига мавсумий ёки бир марталик овни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этади.
    Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш тўлов асосида амалга оширилади. Тўловлар рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади. Ёввойи ҳайвонларни тутишга йиллик квоталар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Фанлар академиясининг хулосасига асосан тасдиқланади.

    Қуйидаги ов қилиш турлари белгиланган:

    • спорт ва ҳаваскорлик мақсадида;
    • саноат мақсадида;
    • ўлжа олиш мақсадида;
    • ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шартларда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида сақлаш ва кўпайтириш мақсадида;
    • илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш мақсадида;
    • ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш мақсадида.
    Ов қилиш ҳуқуқига эга бўлган чет эллик фуқаролар учун овни ташкил этиш чет эллик фуқаролар ва туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳамда овчилик хўжалиги ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Шартномада ов қилишни амалга ошириш шартлари, кўрсатилган хизматлар ва тутилган ов маҳсулоти учун ҳақ тўлаш миқдори белгиланади.

    Овчилик хўжалиги ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш, ёввойи ҳайвонлар сонининг ҳисобини ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш, юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун ов қилиш жойлари ҳудудида ташкил этилади.

    Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ов қилиш жойларини 3 йилдан 10 йилгача бериш тўғрисидаги шартнома қуйидагилар билан имзоланган кундан эътиборан юзага келади:

    • ов қилиш жойлари ўрмон фонди ерларида жойлашган бўлса, Ўрмон фонди хўжалиги билан;
    • ов қилиш жойлари ўрмон фонди таркибига кирмайдиган ерларда жойлашган бўлса, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан.
    Ушбу қонун овчилик ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, овчилик хўжаликларини, овчилик туризмини ривожлантириш ва уларни ҳисобга олиш, кўпайтиришнинг давлат назорати механизмларини такомиллаштириш, ёввойи ҳайвонлар сонини ва уларни тутиш нормаларини тартибга солиш учун хизмат қилади.

    Ҳужжат 2020 йил 10 октябрдан кучга киради

    Мавзуга доир:

    • Бухорода божхона хизмат ити яширинча сақланаётган ов қуроли ва гилзаларни топишда кўмаклашди
    • Бухорода ўтказилган «Қурол» махсус тадбирида 69 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
    • Қашқадарёда ўрдак овига чиққан фуқаро пневматик милтиқдан 20 яшар қизни отиб қўйди

    27.07.2020, 13:11   Изоҳ (0)   25741
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида Spark автомобилини эгаси кўз ўнгида олиб қочган хавфли рецидивист қўлга олинди

    27.07.2020, 12:41

    Ўзбекистонда доллар курси олти ҳафта ичида биринчи бор пасайди

    27.07.2020, 12:23

    Хитойдан Ўзбекистонга яна 1000 та кислород концентратори олиб келинди (видео)

    27.07.2020, 12:10

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлардан 217 нафарининг аҳволи оғир экани маълум қилинди

    27.07.2020, 11:53

    Ўзбекистонда бир кечада салкам 300 кишида коронавирус аниқланди. Янги касалланиш ҳолатларнинг қарийб ярми Тошкент шаҳрида

    27.07.2020, 11:40

    Тошкентда коронавирусга чалинган 65 ёшли эркак вафот этди

    27.07.2020, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.