• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «У ҳам эътирофга лойиқ эди» — коронавирусдан вафот этган СЭОМ ходимининг опаси

    Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова коронавирусдан вафот этди. Унинг ўлими 19 июль куни қайд этилган, бироқ ҳозиргача ҳеч ерда эълон қилинмаган. Бу ҳақда шифокорнинг опаси Маҳмуда Мурзаевага таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Синглим умрининг 40 йилини шу ишга бағишлади, шундан 30 йили давомида Чилонзор СЭОМда шифокор, кейинроқ — бактериология лабораторияси мудири бўлиб ишлади. Ёши 60 дан ошгани сабаб нафақага чиқишини сўрасак ҳам, ишини ташлаб кета олмаслигини, ортга чекинмаслигини айтарди. Ишни охиригача етказиб, кейин пенсияга чиқаман дерди», — дейди марҳуманинг синглиси.

    Марҳоба Аҳмедова коронавирусга 13 июль куни тест топширган ва натижасини 16 июль куни олган. У COVID-19’га чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар қаторига киритилган.

    Маҳмуда Мурзаеванинг маълум қилишича, унинг синглиси пандемия бошланганидан буён деярли дам олиш кунларисиз ишлаган ва аҳолидан COVID-19’га тест қабул қилган.

    «Синглимдан ҳар куни касаллар билан ишлагани учун коронавирусга тест топширишини сўрадим. Натижада у топширди. Ўша куни унинг қўл остида ишлайдиган шифокорда коронавирус аниқланган эди. Биринчи сафар синглимда вирус аниқланмади, бироқ бир ҳафта ўтгач, унинг тана ҳарорати кўтарила бошлади ва навбатдаги тест унда COVID-19 борлигини тасдиқлади», — дейди у.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Бундан ташқари, Маҳмуда Мурзаеванинг таъкидлашича, касалхоналардан жойни танишлар орқали топишга тўғри келган. Олти кун шифохонада ётган Аҳмедованинг аҳволи оғирлашгач, уни кислород аппаратига улашган, аммо бу ҳам ёрдам бермаган, аёл вафот этган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Ўзингиз ҳам кўриб турибсиз жойлардаги раҳбарлар масъулиятсизлик қилмоқда. Ҳалигача… У ҳам мукофотга, эътирофга лойиқ эди, бироқ унинг раҳбарияти… бунда шаҳар СЕОМ ва Чилонзор СЭОМ раҳбарияти айбдор — ҳеч ерда синглимнинг ўлимини эълон қилишмади… Кеч бўлса ҳам, ҳаммасини жой жойига қўйиш керак», — дея таъкидлайди Маҳмуда Мурзаева.

    Марҳоба Аҳмедова «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус оқибатида вафот этган Ўзбекистондаги 113 бемор ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикаси бўйича эса ҳозирга қадар 106 кишига COVID-19 қурбонига айланган.

    Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, ҳозирда Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими 36 ёшли Даулет Толибаев коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. Бироқ ушбу ҳолатлар ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди.

    25.07.2020, 09:52   Изоҳ (0)   90823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоро ҳокимлиги кислород концентраторлари Мedtexno trade хусусий корхонасидан харид қилинганини маълум қилди

    25.07.2020, 09:09

    Икки заправка орасида клиника қуришга рухсат берган Қарши шаҳар ҳокими судда тадбиркорга ютқазди

    25.07.2020, 08:08

    Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Собиқ бошлиқ вилоят ҳокимидан «масъулиятсиз раҳбар» нишонини олганди

    25.07.2020, 07:47

    Шавкат Мирзиёевнинг 63 ёшга тўлиши муносабати билан унинг фаолият хроникаси чоп этилди

    25.07.2020, 07:07

    Қашқадарёда коронавирусга қарши курашган 101 нафар тиббиёт ходимига 1 млрд 660 млн сўм тўлаб берилди

    25.07.2020, 06:48

    Ўзбекистонда «Плаквенил»ни даволаш протоколлардан чиқариб ташлаш ҳақида гапирган «Тез ёрдам» кўрсатуви экспертига таҳдид қилингани айтилди (видео)

    25.07.2020, 06:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” ва “Боруссия Д” чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 2 июл, 09:34

    Air China Ўзбекистонга авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди

    Ўзбекистон | 2 июл, 09:32

    Ноутбукни доимий зарядга улаган ҳолда ишлатиш мумкинми?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 09:19

    “Исроил Ғазода 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш шартларига рози бўлди” — Трамп

    Дунё | 2 июл, 09:10

    Путин 2022 йилдан бери илк бор Макрон билан телефонда мулоқот қилди

    Дунё | 2 июл, 08:37

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.