Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Жиззах вилояти ҳудудида содир бўлган йўл транспорт ҳодисалари оқибатида икки нафар йўловчининг вафот этгани ҳақида хабар берди.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Биринчи ҳодиса 2020 йил 24 июль куни соат 16:00 да содир бўлган. 21 ёшли С.Б. бошқарувидаги «ЗИЛ» Қўрғонтепа кўчаси бўйлаб «Сайхон» маҳалласи томонидан Жиззах шаҳрига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ҳайдовчи танишлари 18 ёшли А.С. ва Б.В.ни 200 метрдан кейин тушиб қолиш шарти билан автомашинанинг кабинасига чиқиш учун мўлжалланган махсус зинада олиб кетган. Тик турган ҳолда кетаётган 18 ёшли А.С. юк машинасининг тўхташини кутмасдан сакраган. Йигит йўлнинг асфальт қопламаси устига боши билан йиқилиши оқибатида олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этган. Департамент хабарида «ЗИЛ»нинг, тахминан, соатига неча километр тезликда ҳаракатланганига аниқлик киритилмаган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Шунингдек, 24 июль куни соат 17:00 да Ғаллаорол туманидан Маржонбулоқ шаҳарчасига қараб ҳаракатланиб кетаётган 33 ёшли О.Ж. бошқарувидаги Lacetti «Лалмикор» МФЙ ҳудудида йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли қизчани уриб юборган. Оқибатда Т.Э. олган тан жароҳатлари билан туман марказий шифохонасига олиб борилган. Қизалоқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган. Тергов департаменти Lacetti’нинг, тахминан, қандай тезликда ҳаракатлангани бўйича тафсилотларни тақдим этмаган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Департамент хабарига кўра, ҳар икки ҳолат бўйича ҳодиса жойида тергов тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.

Аввал Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 2020 йил 30 май куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 ёшли бола, 16 июнда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида юз берган ЙТҲда 5 яшар бола, июль ойида эса Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Nexia ва Damas русумли автомашиналар ўртасида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлгани оқибатда Damas йўловчилари 42 ёшли Э.С. ва 47 ёшли Ш.Э. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этгани ҳақида хабарлар берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар