Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон 2020 йилнинг 12 сентябрида рингга қайтади.
Афсонавий боксчига кўргазмали жангда тўртта вазн тоифасининг собиқ чемпиони Рой Жонс рақиблик қилади, дея хабар қилмоқда The Guardian.
Жанг 12 сентябрь куни АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтади. Беллашув саккиз раунддан иборат бўлади.
54 ёшли Тайсон аввалроқ кўргазмали жангларда иштирок этиш учун боксга қайтишини эълон қилганди. 51 ёшли Рой Жонс эса машҳур боксчининг жанг ўтказиш таклифига розилик берган.
Мавзуга доир: Рой Жонс: Тайсон шунча талабгорлар ичида мени танлади, қанақасига йўқ дея олишим мумкин?
Рой Жонс эса профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган.
Рой Жонс ва Майк Тайсон иштирокидаги энг сара жангларни томоша қилинг (видео)
Изоҳ (0)