Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

France Football нашри 2020 йилда «Олтин тўп» соврини топширилмаслигини маълум қилди. «Барселона» клуби мазкур қарорга ўзига хос муносабат билдирди.

Фото: «Барселона»

«Биз тушунамиз. Бундан ташқари ким энг яхши эканини ҳамма билади», — дея ёзилади клуб Twitter’ида.

Ушбу пост Лионель Месси олтита «Олтин тўп» соврини билан тушган сурати остида жойланди.

Аргентиналик футболчи 2009, 2010, 2011, 2012, 2015 ва 2019 йилларда «Олтин тўп»га эга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Франция нашри 1956 йилдан буён узлуксиз тақдим этиб келинаётган совринни бу йили топширмасликка қарор қилди.

Сўнгги 24 йилликдаги барча «Олтин тўп» совриндорлари

Сўнгги 24 йилликдаги барча «Олтин тўп» совриндорлари
Фото: Goal

«Олтин тўп» энг кўп қўлга киритган футболчилар

«Олтин тўп» энг кўп қўлга киритган футболчилар
Фото: Goal

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)