Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вақти билан 19 июль, якшанба куни Абу-Дабидаги «Жангчилар оролида» UFC Fight Island 2 мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: ESPN

Фото: ESPN

Кечанинг асосий воқеаси Дейвисон Фигередо (19-1) ва Жозеф Бенавидес (28-7) ўртасидаги реванш жанги бўлди. Дейвисон иккинчи жангда ҳам Бенавидесни мағлуб этди ва мутлақ енгил вазннинг вакант чемпионлик камарини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, улар ўртасидаги дастлабки жанг 2020 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган ва унда Фигередо иккинчи раундда рақибини нокаутга учратганди.

Барча жанг видеоларини бу ерда томоша қилиш мумкин: ҲАВОЛА

Бошқа жанглар натижалари:

Жек Ҳерманссон (21-5) биринчи раундда бўғиш услуби билан Келвин Гастелумни (16-6) мағлубиятга учратди.

Рафаэль Физиев (8-1) бир овоздан қабул қилинган қарор билан Марк Диакисини (14-4) мағлуб этди: 30-27, 29-28, 29-28.

Ариана Липский (13-5) Луана Каролинани (6-2) мағлубиятга учратди этди.

Асқар Асқаров (12-0-1) бир овоздан қабул қилинган қарор билан Алешандр Пантояни (22-5) мағлуб этди: 29-28, 29-28, 29-28.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди