Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги яна бир мега лойиҳани тақдим этади.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги пандемия шароитида юртдошларимизни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали улар саломатлигини мустаҳкамлаш ва иммунитетини кўтаришга ҳисса қўшиш мақсадида бир қатор онлайн спорт мусобақалари ўтказилишини эълон қилади.

2020 йил 20 июлдан бошлаб «Онлайн юриш», «Онлайн югуриш», «Онлайн веломарафон», «Онлайн шахмат», #uydaqol #hayotgaqo‘shil! челленжи ҳамда киберспорт бўйича 8 та йўналишда «MinSport eSropts CUP» мусобақаларига старт берилади.

Мазкур спорт тадбирларининг барчаси Янги йил байрамига қадар давом этади ва якунда ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Жумладан, киберспорт бўйича ўтказиладиган «MinSport eSropts CUP» мусобақасининг умумий соврин жамғармаси 100 миллион сўмдан ошса, онлайн шахмат мусобақасининг мутлақ ғолиби Spark автомобилини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Шундай экан, имкониятингизни бой берманг, онлайн спорт тадбирларида фаол иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

Батафсил маълумотлар www.minsport.uz сайтида.

Истагимиз, одамларда фаол ҳаёт тарзига бўлган кўникмани янада жонлантириш ҳамда миллат генофондини соғломлаштириш йўлида ўз ҳиссамизни қўшиш.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди