Transfermarkt портали XXI асрда энг кўп гол урган англиялик футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
«Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон» клубларининг собиқ футболчиси, ҳозирда «Дерби Каунти» сафида тўп тепаётган Уэйн Руни рўйхатда етакчилик қилмоқда. Руни жорий асрда 309 та гол уришга эришган.
Иккинчи ўриндан «Рейнжерс» ҳужумчиси Жермейн Дефо жой олди. «Тоттенҳэм» собиқ футболчиси 269 та гол урган. Кучли учликни «Челси» афсонаси Фрэнк Лэмпард якунлаб берди — 247 та гол.
XXI асрда энг кўп гол урган инглиз футболчилари
- Уэйн Руни — 309 та гол
- Жермейн Дефо — 269
- Фрэнк Лэмпард — 247
- Билли Шарп — 242
- Рики Ламберт — 222
- Адам Ле Фондре — 218
- Даррен Бент — 212
- Гленн Мюррей — 202
- Ҳарри Кейн — 201
- Шон Райт-Филлипс — 196
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)