Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Чилонзор тумани Гагарин кўчасида 14 июль куни онкологик касаллик туфайли оламдан ўтган таниқли актёр Абдурайим Абдуваҳобов хотирасига бағишлаб сирли кўча рассоми томонидан «Шум бола» фильми бош қаҳрамони Қоравойнинг расми чизилди. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

https://www.instagram.com/p/CCvAwgVMV-6/

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги боғда адиб Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари бош қаҳрамони — Қоравой шарафига ҳайкал ўрнатилган эди.

Маълумот учун, Абдурайим Абдуваҳобов 1963 йил 8 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Актёр «Шум бола», «Суюнчи», «Муҳаббат синовлари», «18-квадрат», «Ада эмас, дада», «Фирибгар», «Осий банда», «Пойга», «Бевалар», «Сўнгги нафасимгача», «Севги балки, бу жаннат 2», «Назира» каби фильмлари, «Шайтанат» сериали ҳамда «Чимилдиқ» спектаклидаги роллари билан машҳурликка эришган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк