• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Совуқ урушнинг дебочаси. Иккинчи жаҳон уруши якунидаги Потсдам конференциясига 75 йил тўлди

    Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дунёни қурган ва уруш доирасида ўтказилган Катта учлик лидерлари ўртасида бўлиб ўтган энг йирик конференцияларнинг учинчиси Потсдам конференциясига бу йил 75 йил тўлди. Конференция 1945 йилнинг 17 июлидан 2 августига қадар давом этди. Унда АҚШ президенти Гарри Трумен, СССР Халқ комиссарлари совети раиси Иосиф Сталин ва Буюк Британия бош вазирлари Уинстон Черчилль (26 июлгача) ва Клемент Эттлилар қатнашди. «Дарё» сана муносабати билан мазкур конференция жараёни ва унинг уруш якунларига таъсири ҳақида сўз юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Потсдамгача

    АҚШ, СССР ва Буюк Британия етакчилари ўртасида бунгача икки марта учрашув бўлиб ўтган. Улардан биринчиси 1943 йил декабрь ойида Теҳронда, иккинчиси эса 1945 йил февраль ойида Қримда бўлиб ўтган эди. Конференция урушда Германия армияси мағлубиятга учрашни бошлаган, Совет армияси ғалабали юришини давом эттираётган бир пайтда ўтказилди.

    Теҳрон конференциясида томонлар Германияга қарши кураш масалалари, Францияда ғарбий фронтни очиш, Югославия партизанларини қуроллантириш, Туркиянинг уруш якунланмасдан олдин Германияга қарши урушга кириши каби масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, айнан шу учрашув пайтида халқаро муаммоларни ҳал қилиш мақсадида халқаро ташкилот тузиш масаласи Рузвельт томонидан илгари сурилди.

    Қримдаги конференция эса уруш ниҳоясига яқинлашаётган бир пайтга тўғри келди. Унда қуйидаги келишувларга эришилди :
    • Озод этилган Европа давлатлари ҳудудида муваққат ҳукуматлар тузиб, уларни демократик асосда ўтказиладиган эркин сайловларга тайёрлаш;
    • 1945 йилнинг апрель ойида Сан-Францискода конференция ташкил қилиш;
    • Германия мағлуб этилганидан кейин СССР Японияга қарши урушга кириши. Бунга жавобан СССР Сахалин ва Курил оролларига эга бўлиши;
    • Фашист Германияси армиясини тарқатиб юбориш;
    • Германияни уч қисмга бўлиб юбориш. АҚШ, СССР ва Буюк Британия бўлинган ҳудудларни бошқариши лозим эди. Потсдам конференциясидан бироз олдин Черчиллнинг талаби билан тўртинчи давлат – Франция ҳам бунга қўшилди ва Германия тўртга бўлинди;
    • БМТ доирасидаги баъзи масалалар юзасидан ҳам келишувларга эришилди. Жумладан, Хавфсизлик кенгашига вето ҳуқуқини бериш; СССР БМТда таркибидаги республикалар сони бўйича ўрин талаб қилди, бироқ унга учта ўрин ажратилди: битта бутун Иттифоқ учун, иккита Украина ва Беларусь учун.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Конференция ўтказиш зарурати ва жараёни

    Катта учлик лидерларининг бу сафарги учрашуви шартли равишда «Терминал» деб номланди. Учрашув ўтказиш масаласи Германиянинг капитуляциясидан кейин ўртага ташланди. Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилль 1945 йил 11 май кунги Гарри Труменга йўллаган мактубида конференцияни Германиянинг бирорта вайрон бўлмаган шаҳрида ўтказишни таклиф қилди. Аммо ҳудуд СССР таъсир доирасидан ташқарида бўлиши кераклигини айтди. На америкаликлар, на британиялик ўз ҳудудларида конференцияни қабул қилишни исташмади.

    Охир-оқибатда Берлин яқинидаги Потсдам шаҳри Сталин томонидан таклиф қилинди ва конференция шу шаҳарда бўлиши белгиланди. Берлин яқинида бўлгани учун ҳам конференциянинг иккинчи номи «Берлин конференцияси» деб аталади. Конференциянинг собиқ Учинчи рейх юрагида ўтказилиши унинг устидан қозонилган ғалабанинг рамзи эди.

    Конференция кун тартибидан бир қатор масалалар ўрин олди. Биринчи галда мағлуб этилган фашистлар Германиясининг урушдан кейинг тақдири масаласи муҳокама этилди. Жумладан, немис халқининг сиёсий ҳаётини тинч ва демократик асосда қайта ташкил этиш, мамлакатни ҳарбий-иқтисодий қуролсизланиши ва ҳеч бўлмаганда бошқа давлатларга етказилган моддий зарарнинг қисман қопланиши, шунингдек, фаолияти сон-саноқсиз фалокатлар ва инсоният азоб-уқубатларига олиб келган нацист жиноятчиларининг жазоланиши каби масалалар муҳокама этилди.

    Конференция давомида Германия тарафида туриб урушган давлатлар – Италия, Болгария, Венгрия, Финляндия ва Руминия билан тинчлик алоқаларига доир масалалар ҳам муҳокама этилди. Австриянинг алоҳида мақоми ва Польша ҳамда Югославия давлатларининг қайта тикланиши борасидаги саволлар ҳам муҳокама марказида бўлди. Конференцияни ёритиш мақсадида 180 дан ортиқ мухбирлар ташриф буюрди. Давлат раҳбарларидан ташқари конференцияда уч давлат ташқи ишлар вазирлари ва элчилар қатнашди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гарри Трумен конференция жараёнида СССР билан ядровий музокараларни ҳам ўтказишни режа қилганди ва бунинг учун конференция арафасида 16 июль куни Нью-Мексиканинг Аломогордо полигонида илк атом бомбасини синовдан ўтказади. Бу ҳақда Трумен 24 июль куни Сталинга гапириб беради. Бу ҳодисани эсларкан, Жуков ўз эсдаликларида Сталин ва Молотов воқеани муҳокама қилиш пайтида кулги аралаш америкаликлар ўзларининг нархини оширяпти дейишганини қайд этиб ўтган.

    Яна бир маълумотда бу ҳақида хабар топган Сталин Молотов ва Жуковга зудлик билан ҳаракат қилишни ва америкаликлардан ўзиб кетишни топширади. «Хоҳлаган нарсангизни сўранг, барча шароитни таъминлаб бераман», дея қатъий талаб қўяди Сталин ўшанда.

    Конференция давомида 13 та пленар йиғилиш бўлиб ўтди. Фақатгина икки кун Британиядаги парламент сайлови муносабати билан танаффус эълон қилинди. Сайловда мағлубиятга учраган Черчилль ва унинг ташқи ишлар вазири янги бош вазир Клемент Эттли ва унинг янги ташқи ишлар вазирига алмаштирилди. Британия делегациясининг алмашинуви баҳсли муаммоларда Буюк Британия позициясида ҳеч қандай ўзгариш ясамади.

    Конференция натижалари ва чиқарилган қарорлар

    Учинчи рейх бўлиб юборилиб, Германия ва Австрия алоҳида тўрттадан оккупацион зонага ажратилди. Германия ўзининг 25 фоиз ҳудудидан айрилди. Шарқий Пруссия Польшага қўшиб юборилди. Шунингдек, Юқори Силезиядан ҳам маҳрум бўлди. Ғолиб давлатлар ва Германия янги ҳукумати ҳамкорлигида мамлакатда «4Д» тизими ишлаб чиқилди. У Германиянинг демилитаризация, демократизация, децентрализация ва денацификациясини кўзда тутарди. Шарқий Европадан немис миллатига мансуб аҳоли ғарбга кўчирилди. Бу жараёнда жами 11 миллион немис Германия ҳудидига кўчирилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Немис фашистларининг жиноятларига яраша жазо олишлари белгиланди ва бу Нюрнбергда кўриб чиқилди. Италия ҳам Африкадаги колонияларидан айрилди. Эритерия, Италия Сомалиси, Италия Ливияси, Эфиопия Британия ва Франция бошқарувига берилди. Урушдан бироз аввал эгалланган Албания ўз мустақиллигини қўлга киритди. Эгалланган Франция кантонлари эса Францияга қайтариб берилди.

    Конференцияда Японияга қарши уруш ҳам муҳокама қилинган эди. 26 июль куни АҚШ президенти Гарри Трумен, Буюк Британия бош вазири Уинсон Черчилль ва Хитой президенти Чан Кай Ши томонидан имзоланган ультиматум Япония империясига юборилди: «Биз Япония ҳукуматини барча қуролли кучларига сўзсиз таслим бўлишга буйруқ беришга чақирамиз. Акс ҳолда, Япония зудлик билан бутунлай вайрон этилади».

    29 июль куни Япония бош вазири Кантаро Сузуки бу огоҳлантиришни Қоҳира ультиматумининг такрорланиши деб баҳолаб, уни эътиборсиз (мокусацу 黙殺) қолдирмоқчи бўлгани ҳақида баёнот берди. Шу ердаги «мокусацу»сўзи таржимадаги хатолик туфайли Япония таслим бўлишни истамаслиги деб баҳоланди ва 6 август куни Трумен олдиндан тайёрлаб қўйилган биринчи атом бомбасини Ҳиросимага ташлади. 8 август куни СССР Японияга уруш эълон қилди. Труменнинг иккинчи ультиматуми ҳам жавобсиз қолгач, 9 август куни иккинчи бомба Нагасакига ташланди. Охир-оқибат 2 сентябрь куни Япония таслим бўлди ва бу Иккинчи жаҳон урушининг якуни бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1945 йил 1 август куни конференция натижалари ҳақида уч давлат раҳбарлари Потсдам конференцияси протоколи ва баёнотини имзолади. Ҳужжатлар қўшилиш таклифи билан Францияга ҳам юборилди ва Франция буни қабул қилди. Ҳужжатлар эълон қилинганидан кейин бошқа давлатлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Потсдам Европада тинчлик ва хавфсизлик ўрнатишнинг демократик тамойилларини тан олди: Европа қитъасида хавфсизликнинг асосий шарти Германия милитаризмининг тикланишига йўл қўймасликдир, давлатлар ўртасидаги муносабатлар суверенитет ва миллий мустақиллик, тенглик ва ички ишларга аралашмаслик тамойилларига асосланиши керак.

    Хулоса ўрнида

    Японияда атом қуролларининг қўлланилиши урушнинг тотал қиёфага кирганини белгилаб берди. Конференция арафасида АҚШнинг ядро қуроли синовини ўтказиши ва бу ҳақда конференция жараёнида маълум бўлиши, конференциядаги СССР ва АҚШ ўртасидаги айрим зиддиятли масалалар келажакда дунёнинг икки қутбга айланиб бораётганидан дарак эди. Қисқа қилиб айтганда, Иккинчи жаҳон урушининг якунини белгилаган Потсдам конференцияси янги бир уруш – Совуқ урушнинг дебочаси бўлди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    17.07.2020, 23:50   Изоҳ (0)   65611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутатлар жанжали, ит гўшти истеъмолига қарши чиққан кореяликлар, қуёшнинг коинотдаги янги суратлари. 17 июль суратлари

    17.07.2020, 23:10

    Москва мэри шаҳар аҳолисининг 60 фоизида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланганини айтди

    17.07.2020, 21:44

    Олимлар аср охирига келиб айрим давлатлар аҳолиси икки баравар камайиб кетишини прогноз қилди

    17.07.2020, 20:43

    Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 12 минг нафардан ошди

    17.07.2020, 18:38

    Қозоғистон коронавирус ва пневмония статистикасини бирлаштиришга қарор қилди. Аввалроқ Қирғизистон ҳам шундай қилганди

    17.07.2020, 18:10

    Ҳиндистон COVID-19 беморлари сони 1 миллиондан ошган учинчи мамлакат бўлди

    17.07.2020, 14:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.