Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган Янги Чоштепа даҳасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳудудида қурувчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Маълумотларга кўра, жанжал 16 июль куни соат 19:09 ларда 28 ёшли қашқадарёлик Ў.М. ва андижонлик 30 ёшли М.К. ўртасида қурилиш асбоблари сабабли юзага келган. Шундан сўнг жанжалга бошқа ишчилар ҳам қўшилган.

«Ҳозирги вақтда уларнинг шахслари аниқланмоқда. Келишмовчилик натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Шу билан бирга, ҳодиса тафсилотларини аниқлаш учун Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда. Текширув натижасига кўра, ҳодисанинг барча иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Қурилиш объекти ишчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар