Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўзгарди. Бу ҳақда «Дарё»га вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, айни кунга қадар мазкур лавозимда ишлаб келган Хайрулла Боймуродов ўрнига Адҳам Баҳромов тайинланган.
Қўшимча қилинишича, Адҳам Баҳромов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)