Ярим енгил вазн тоифасида фаолият олиб борувчи UFC жангчиси Зубайра Тухугов кейинги рақиби номини билиб олди.
Россиялик яккакурашчи 19 сентябрь куни бўлиб ўтиши кутилаётган UFC 253 мусобақасида Ҳаким Доудга қарши октагонга чиқади.
29 ёшли Тухугов сўнгги жангида Кевин Агиларни биринчи раундда нокаутга учратганди. Канадалик спортчи эса кетма-кет тўрт жангдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, UFC 253 мусобақасининг асосий жанги енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи ўртасида кечиши кутилмоқда. Шу тариқа Зубайра яқин дўсти билан бир кунда жанг қилиши мумкин.
Аввалроқ UFC 253 мусобақаси Абу-Дабида эмас Лас-Вегасда бўлиб ўтиши хабар қилинганди.
Зубайра Тухуговнинг Кевин Агилар устидан қозонган ғалабасини томоша қилинг.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)