«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес каталон клубининг Ла Лига 2019/20 йилги мавсумидаги ғалабасини деярли имконсиз деб атади.

Фото: Sportbox

«Очиғини айтганда, Ла Лигада ғалаба қозониш деярли имконсиз. «Севилья»га қарши ўйин бизни оғир аҳволга солиб қўйди. Бизда «Реал»дан ўтиб кетиш имконияти бор эди, бироқ Вигода «Сельта»га қарши кечган баҳс (2:2) ҳаммасини ҳал қилиб берди. Агар «Сельта»ни мағлуб этганимизда, «Атлетико» билан ўйин (2:2) осонроқ кечарди. Вигода сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик, бу жуда аламли эди. Эндиликда бор эътиборимизни Чемпионлар Лигасига қаратишимиз керак», — дейди Суарес.

33 ёшли уругвайлик форвард ушбу мавсумда Испания чемпионатининг 26 та ўйинида майдонга тушиб, 15 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

«Барселона» чемпионат якунланишига 2 тур қолганида «Реал»дан 4 очко ортда қолмоқда. Мадрид клубини чемпионликдан 2 очко ажратиб турибди.

Мавзуга доир: