14 июль куни жаҳон ва Ўзбекистон санъати юлдузларининг Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков 14 июль куни ҳаётдан кўз юмган таниқли актёр Абдурайим Абдуваҳобовни хотирлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ҳам Абдурайим Абдуваҳобовнинг ўлимидан қаттиқ таъсирлангани ҳақида ёзди.

Қизиқчи Шукурулло Исроилов ҳам марҳум актёр ҳақидаги хотираларини ёзиб қолдирди.

Алишер Узоқов ҳам Абдурайим Абдуваҳобовни яхши инсон сифатида хотирлади.

Актёр Бекзод Муҳаммадкаримов Абдурайим Абдуваҳобов билан тушган архив суратларини саҳифасига жойлаштирди.

Таниқли сўз устаси Мирзабек Холмедов чуқур қайғу ва дуода эканлигини маълум қилди.

Нилуфар Усмонова Абдурайим Абдуваҳобов билан «Муҳаббат синовлари» фильмида суратга тушган. У актёрни яхши инсон, моҳир ошпаз сифатида хотирлади.

Дилдора Ниёзова «Рози бўлинг қизингиздан, отажон» деб номланган қўшиғини 15 июль куни мухлисларига тақдим этади.

Зоҳиршоҳ Жўраев Румийнинг ҳаёт ва ўлим ҳақидаги фикрларини ёзиб қолдирди.

«Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова ўғлининг ҳаммани уйда қолишга чорлаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Умидахон фолловерларига тўғри овқатланиш орқали вазн ташлагани ҳақида сўзлаб берди.

Райҳон Уласенова фолловерларига хайрли кун тилади.