Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда қўшни Қирғизистондан гиёҳвандлик воситаси олиб ўтган шахс ушланди, деб хабар бермоқда ИИВ Тегов департаменти.

Фото: ИИВ Тегов департаменти.

Фото: ИИВ Тегов департаменти.

Маълум бўлишича, 3 июль куни соат 23:00 да 59 ёшли С.К. Қирғизистон фуқароси М. исмли шахс билан жиноий тил бириктириб божхона назоратини четлаб, М.нинг ёрдамида Қирғизистон билан Ўзбекистонни ажратиб турувчи, божхона назорати ўрнатилмаган Норин дарёси орқали, дарёнинг Қирғизистондаги қирғоғидан Ўзбекистондаги қирғоғига қараб, балиқ тутишга мўлжалланган қармоқ ёрдамида гашиш гиёҳвандлик воситасини олиб ўтказган. Шундан сўнг С.К. ушбу гиёҳвандлик воситасини яшаш уйи дарвозахонасига олиб бориб, яшириб қўйган.

5 июль куни С.К. ўзининг таниши 44 ёшли Р.А. билан жиноий тил бириктириб, 513,53 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини 3500 долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, шу куннинг ўзида С.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйида 0,21 грамм марихуана, 13,47 грамм гашиш ва 0,74 грамм кўкнор сомони гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келганлиги аниқланиб, мазкур воситалар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, С.К. ва Р.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди