10 июль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эдўғон Авлиё Софиянинг мақомини ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Қарор объектни Туркия диний ишлар бошқармасининг тасарруфига ўтказишни кўзда тутади. Бунинг натижасида бино мусулмонларга ибодат қилиш мумкин бўлган масжид сифатида қайта очилади. Қуйида Авлиё София ибодатхонасидан фотожамланма эътиборингизга ҳавола этилади.
Истанбулда Авлиё София ибодатхонасининг масжидга айлантирилиши борасидаги баҳс-мунозаралар 29 май куни Константинополнинг қулаши муносабати билан у ерда Қуръон хатм қилинганидан кейин бошланиб кетган. Орадан бир ҳафта ўтгач Эрдўғон ибодатхонани масжидга айлантириш имкониятини кўриб чиқишни буюрган. Кейинчалик адлия вазири Абдулҳамид Гyл ҳамда ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу ибодатхонанинг яна масжидга айлантирилиши тарафдори эканлигини билдирган.
Туркиядаги арман патриархи Саак II Авлиё Софиянинг христианлар учун ҳам, мусулмонлар учун ҳам ибодат масканига айланишини исташи ҳақида гапирган. Ғарб давлатларининг юқори мартабали амалдорлари, дипломатлар, жумладан, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ибодатхонанинг масжидга айлантирилишига қарши чиққан.
Авлиё София ибодатхонасига 1934 йилда Туркия биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк қарорига асосан музей мақоми берилган. 1985 йилда ибодатхона ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон маданий мероси объектлари рўйхатига киритилган.
Изоҳ (0)