Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев кучайтирилган карантин сабаб оромгоҳларда дам олаётган болалар уйига қайтарилишини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг қашқадарёликларга мурожаатида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Вилоят касаба уюшмалари қўмитаси масъул ходими Файзулла Маҳмудовнинг «Дарё»га маълум қилишича, вилоят ҳокими топшириғидан сўнг оромгоҳларда қолган 270 нафар бола ҳам 9 июль, пайшанба куни ўз уйига қайтарилган.

«Жорий йилги мавсумда олтита оромгоҳда икки навбат асосида 1265 нафар бола ҳордиқ чиқарди. Кучайтирилган карантин сабаб айни кунда барча болалар ўз уйига қайтарилди», — дейди Файзулла Маҳмудов.

Зоир Мирзаевнинг вилоят аҳлига қилган мурожаатида таъкидланишича, вилоятда 2020 йил 8 июль куни 161 нафар фуқарода коронавирус чиққан бўлса, касалланганларнинг 34 нафари маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятнинг Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводи қурилишида қатнашаётган 127 нафар кишида коронавирус аниқлангани, қашқадарёлик шифокор эса оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига коронавирус юқтиргани хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги