Перу пойтахти Лима шаҳрида вафодор ит бир неча кундан бери коронавирус аниқланиб, касалхонага олиб келинган эгасини кутмоқда, деб ёзади Expreso.
Гильермо Альменара номидаги шифохона ходими Мели Вальдерраманинг айтишича, ит касалхона олдида икки кун турганидан кейин шифокорлар унга ғамхўрлик қила бошлаган. Улар итга егулик бермоқда.
Валдеррама итнинг суратини ижтимоий тармоқларга жойлаб, одамлардан унга ғамхўрлик қилишни сўраган.
«Илтимос, унга ёрдам беринг. У жуда мулойим ва ақлли ит» , — деб ёзган аёл.
Ит ҳалигача шифохона биноси олдида эканлиги айтилмоқда. Унинг эгасининг тақдири номаълум.
Изоҳ (0)