Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 35-турида Мадриднинг «Реал» жамоаси 10 июль, жума куни «Алавес»ни қабул қилди.

Фото: «Реал Мадрид»

Учрашув кутилганидек тўлиқ майдон эгалари устунлигида ўтди. Карим Бензема 11-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим дебютида мезбонлар иккинчи голни урди. Бенземанинг узатмасидан сўнг Марко Асенсио бўш қолган дарвозасини ишғол қилди.

Мазкур ғалабадан сўнг «қаймоқранглилар»нинг очколари 80 тага етказиб олди ва мавсум тугашига уч тур қолган энг яқин таъқибчиси «Барселона»ни 4 очко ортда қолдирмоқда. «Алавес» (35) эса 17-поғонада қолди.

Ла Лига

35-тур баҳслари

10 июль, жума

«Реал Мадрид» — «Алавес» 2:0

Голлар: 1:0 – 11, пенальти Бензема, 2:0 – 50 Асенсио.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Варан, Милитао, Менди, Васкес, Кроос, Модрич (Вальверде, 70), Асенсио (Винисиус Жуниор, 70), Каземиро (Браим Диас, 90), Родриго (Иско, 82), Бензема (Азар, 82).

«Алавес»: Роберто, Эли, Лагуардиа, Марин, Химо Наварро (Агиррегабириа, 23), Мендес (Сайнс, 68), Фейса (Маҳмуд, 55), Берк, Камараса, Лукас Перес (Риоха, 55), Хоселу (Родригес, 69).

Огоҳлантириш: Маҳмуд (83).

«Реал Сосьедад» — «Гранада» 2:3

Голлар: 0:1 – 21 Пуэртас, 0:2 – 43 Сольдадо, 1:2 – 47 Мерино, 2:2 – 83 Ойарсабаль, 2:3 – 88 Дуарте.

35-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: Ла Лига

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!