Футбол бўйича Италия А Сериясининг 31-турида «Интер» 9 июль, пайшанба куни «Верона» уйига сафар қилди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ майдон эгалари Дарко Лазовичнинг голидан сўнг олдинга ўтиб олди. Бунга миланликлар иккинчи бўлим дебютидаги иккита гол билан жавоб қайтарди. Ҳар икки голга Антонио Кандрева муаллифлик қилди. Ўйин якунланиши арафасида Мигел Велозу майдон эгаларининг иккинчи голини уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Миланликлар (65) навбатдаги очко йўқотишдан сўнг 4-ўринга тушиб кетди. «Верона» (43) эса 9-поғонада қолди.

А Серия

31-тур баҳси

9 июль, пайшанба

«Верона» — «Интер» 2:2

Голлар: 1:0 – 2 Лазович, 1:1 – 49 Кандрева, 1:2 – 55, автогол Димарко, 2:2 – 86 Велозу.

«Верона»: Сильвестри, Фараони, Кумбула (Алан Эмперор, 84), Гюнтер, Димарко (Ажапонг, 66), Лазович (Верре, 84), Амрабат, Пессина, Велозу, Рраҳмани, Стемпиньски (Ди Кармине, 54).

«Интер»: Ҳанданович, де Врей, Годин, Шкриньяр, Янг, Кандрева, Брозович (Весино, 70), Валеро (Эриксен, 88), Гальярдини, Санчес, Лукаку (Мартинес, 77).

Огоҳлантиришлар: Димарко (29), Гюнтер (37), Валеро (45), Амрабат (45), Янг (65).

31-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Фото: А Серия

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!