Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар тўпиғида оғриқ ҳис қилмоқда.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Бельгиялик футболчи шундоқ ҳам аввалги жароҳатлари туфайли Испаниядаги дебют мавсумининг 24 ўйинини ўтказиб юборди. Клуб унинг июнь ойи охирида ўтказилган «Эспаньол»га қарши баҳсда жароҳат олганини тахмин қилмоқда. Азар ўшандан бери майдонга тушмади.

Саdena SER хабарига кўра, футболчининг ўзи товон қисмидаги оғриқлардан шикоят қилган. Клуб шифокорлари эса Азарда ҳеч қандай шикастланишларни аниқламаган. Азар ҳам ўз навбатида бу руҳиятга боғлиқ муаммо эмаслигини таъкидламоқда.

Маълумот ўрнида, Энден Азар 2019 йилнинг ёзидан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2019/20 йилги мавсумда Ла Лиганинг 14 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)