Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Навбаҳор» клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис Coca-Cola Суперлига 8-тури доирасида «Бунёдкор»га қарши кечган учрашувдан (1:3) сўнг ўз фикрларини баён қилди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

«Рақибларимизни ғалаба билан табриклайман. Жамоа биринчи бўлимнинг ўзида икки гол фарқи билан олдинда эди. Иккинчи голда ўйин қоидаси бузилганди. Фол бўлди, ҳуштак чалинмади, иккинчи гол урилди. Албатта, оғир. Иккинчи бўлимда бошқачароқ ўйнадик, гол урдик, вазиятлар яратдик. Аммо сафарда ўйнаш доимо қийин бўлган. Энди кейинги ўйинда таркиб ўзгаради, кимдир ўтказиб юборади, айримлар нималарнидир ўйлаши керак бўлади. Улар футболдаги кейинги фаолияти қандай ўтишини ўйлаши керак. Баъзи футболчилар барчаси яхши, аъло даражада деб ҳисоблашди, чиройли ҳаёт, яшаш яхши, аммо ҳар бир ўйинда сиз кучли эканлигингизни кўрсатишингиз керак.

Барибир иккинчи гол ўйинни синдирди деб ҳисоблайман. 1:0 дан чиқиб кетишнинг иложи бор, бироқ 2:0 жуда қийин масала. Кейинчалик учинчиси ҳам дарвозамиздан ўрин олди.

«Насаф» майдонидаги дуранг, Бекободдаги ғалабадан кейин футболчилар ўзларига қўйилган талабни пасайтирди. Энди улар захирада ўтиради ва ўз имкониятини кутади. Жамоада кўзи ёниб турган, ўзига бериладиган имкониятни пойлаётган футболчилар кўп. Ўзгаришлар қилинади, таркибда айрим камчиликлар ёпилади. Ҳа, баъзида Роналду ва Мессида ҳам нимадир ўхшамай қолади. Футболчида истак ва хоҳиш бўлиши шарт. Бу йўқми, демак, ўзгаришлар бўлади, таркибда янгилашлар юзага келади, унинг ўрни бошқа футболчилар билан тўлдирилади.

Наманган вилояти ҳокими билан учрашув футболчиларга салбий таъсир қилди деб ўйламайман. У Наманганда футболнинг ривожи учун катта иш қилмоқда. У доимо биз учун қайғуради. Шу сабабли бу ҳеч қандай таъсир қилмаган. Мағлубиятда ўзимиз айбдормиз, энди ўйин, йўлга қўйган хатоларимизни кўриб чиқамиз. У бизга омад тилади. Футболчиларим борини бериб ҳаракат қилмади, айримлар 70 фоиз куч билан ўйнади. Бу ҳеч нима эмас, бундан етарлича дарс олдик. Ҳар бир негатив ишдан позитив фикр ҳам олиб туриш керак бўлади. Олдимизда «Қизилқум»га қарши жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Бу ўйиндаги айбдорлик ҳиссини шу ўйинда йўқотамиз. Навбатдаги ўйин бошқача бўлади. Ваъда бераман», — дея россиялик мутахассисдан иқтибос келтирмоқда «Championat.asia».

«Навбаҳор» 8-турдан сўнг 14 очко тўплаб, 6-ўринда бормоқда. Жамоа келаси турни ўз уйида «Қизилқум»га қарши ўтказади.

Мавзуга доир:

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди