• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистон тарихини ўзгартирган воқеа. 2 июль – Иван Грозний Аштархон шаҳрини эгаллаган кун

    1556 йилнинг 2 июль куни Россия подшоси Иван IV Грозний Ҳожитархон (Аштархон, Астрахан) хонлигини эгаллади ва унинг мавжудлигига нуқта қўйди. Мазкур воқеанинг биз учун аҳамиятли жиҳати шундаки, айнан шу сулола вакиллари XVII аср ва XVIII асрнинг биринчи ярмида Бухоро хонлигини бошқарди. «Дарё» сана муносабати билан Ҳожитархон хонлигининг тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Wikipedia

    Олтин Ўрда

    XIII аср бошида Чингизхон бошлиқ мўғуллар армияси ғарбга қараб юриш қилди. Эгалланган Евросиёнинг катта қисми, яъни Дашти Қипчоқ ва Хоразм ерлари унинг катта ўғли Жўжихонга мулк қилиб берилди ва у тарихга Жўжи улуси номи билан кирди. Шунингдек, тарихий манбаларда «Ўрда», «Катта улус», «Олтин Ўрда» номлари билан тилга ҳам олинади. Улар орасида Олтин Ўрда номи машҳур.

    Дастлабки даврларда мўғул империяси таркибидаги бир улус сифатида мавжуд бўлган мазкур давлат XIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб мустақил идора қилина бошланди (Почекаев Р.Ю. Правовое положение Улуса Джучи в Монголской империи 1224—1269 гг.). Ботухон даврида давлат чегаралари ғарбга қараб кенгая борди. Унинг укаси Беркахон (1257-1266) замонида эса ислом динига эътибор қаратила бошланди. Беркахоннинг ўзи эса исломни қабул қилди.

    XIV асрнинг 20 йилларида Ўзбекхон ҳукмронлиги даврида ислом дини Ўрданинг давлат динига айланди. Айнан Ўзбекхон ва унинг ўғли Жонибекхонлар даврида Ўрда ўз ривожланишининг чўққисига чиқди.  XIV асрнинг охирларига келиб, Амир Темурнинг Тўхтамишхонга берган кучли зарбаси оқибатида давлат заифлашиб борди. XV аср ўрталарига келиб эса бир нечта қисмга бўлиниб кетди. Аслида, бўлиниши 1420 йилдан бошланди. Сибир, Ўзбек, Қозон, Қозоқ, Қрим, Аштархон, Ноғай хонликлари Олтин Ўрда ўрнида ташкил топган давлатлар бўлиб ҳисобланади. Олтин Ўрданинг марказий қисми эса Катта Ўрда номи билан XVI аср бошигача мавжуд бўлди.

    Аштархон хонлиги

    Мазкур хонлик XV асрнинг 60 йилларида Катта Ўрдадан ажралиб чиққан. Унинг асосчиси Олтин Ўрданинг амалда сўнгги хони бўлган Кичик Муҳаммаднинг ўғли Маҳмудхон ҳисобланади. (Астраханское ханство / Трепавлов В.В. // Анкилоз — Банка. — М.: Большая российская энциклопедия, 2005. — С. 400.). 1460 йилларда биродари Аҳмад билан Катта Ўрда тахти учун курашда мағлуб бўлиб, Ҳожитархон шаҳрига қочади. Шу йилдан эътиборан ўзини мустақил ҳукмдор сифатида эълон қилади ва Ҳожитархон ёки Аштархон хонлигига асос солди.

    Абдуллахон II

    Абдуллахон II
    Фото: Getty Images

    Хонликнинг пойтахти ҳозирги Астрахан шаҳридан 12 км узоқликда, Волга дарёсининг шимолий қирғоғида жойлашган Ҳожитархон шаҳри эди. Давлат номи ҳам айнан шу шаҳар номидан олинган. Баъзи манбаларда давлат номи «Аждар хонлиги» деб ҳам тилга олинади. Хонликнинг асосий аҳолиси татарлар ва нўғайлар бўлган (Зайсев И.В. Астраханское ханство. — 2-е изд, испр.. — М.: Восточная литература, 2006. — 303 с).

    Давлат ҳудуди қолган собиқ Ўрда ўрнида ташкил топган хонликлар ҳудудига нисбатан энг кичиги эди. Ғарбдан Қрим хонлиги, Шимолдан Катта Ўрда, Шарқдан Ноғай ўрдаси ва жануби-шарқ тарафдан Каспий денгизи билан ўралган эди. Ғарбда Кубан ва Дон дарёлари, шарқда Бузан дарёси хонлик чегараларини белгилаган бўлса, Шимолда Переволока кенгликлари ва жанубда Терек дарёси хонлик чегараларини белгилаб берган эди.

    Хонлик ҳудудининг катта қисмини тузли чўллар эгаллаган эди. Иван III ҳукмронлиги даврида Москвадан Москва, Ока ва Волга дарёлари орқали кемалар туз учун Астраханга келиб турар эди (Курбатов А.А. История Астраханского края (с древнейших времён до конца XIX века): Монография. Астрахан, 2007. 184 с.). Аҳолининг асосий қисми Волга дарёси дельтасида жойлашган эди ва хонлик аҳолиси 15–20 минг атрофида эди. Хонлик қуролли кучлари уч минг кишигача етар эди.

    Қрим ва Ноғай хонликлари Астрахан устидан доимий назорат ўрнатиш учун баҳс олиб борарди. Тахтга эса Қрим хонлари тайинлаган хонлар ўтирар эди. Аштархон хонлиги Хоразм, Бухоро ва Қозон хонликлари билан яхши савдо алоқаларини йўлга қўйган эди. Қосимхон ҳукмронлиги даврида Москва князлиги билан савдо алоқалари ўрнатилди.

    Фото: Getty Images

    Москва князлиги босқини

    Москва подшоси Иван IV Грозний Олтин Ўрда ўрнида ташкил топган давлатларни бирин-кетин эгаллашни мақсад қилди. Шу мақсад йўлида 1552 йили Қозон хонлиги эгалланди. Қозон хонлиги эгалланганидан сўнг, буюк князь унинг жанубдаги қўшниси Аштархонни эгаллашни мақсад қилди. Хонликнинг эгалланиши унга бутун Волга бўйи устидан назоратни ўрнатиш ва Каспий денгизига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини тақдим этар эди. Юриш бошлашга бир баҳона керак эди холос. Тез орада бундай баҳона ҳам топилди. Астраханга юборилган Москва элчилари хон Ямғурча тарафидан ҳибсга олинди ва бу нарса юриш бошлашга баҳона бўлди.

    1554 йилнинг баҳорида Князь Пронский қўмондонлигида Волга бўйлаб қўшин юборилди. 29 июнь куни Қора оролда рус қўшинлари ҳамда Ямғурча ўртасида жанг бўлиб ўтди ва унда русларнинг қўли баланд келди. Руслар Астраханни эгаллади. Тахтга эса русларнинг иттифоқчиси бўлган тахт учун курашаётган Дарвеш Али ўтказилди ҳамда Русга бож тўлаш мажбуриятини олди. Ямғурча эса Усмонлига қочиб кетди. Бу Дарвеш Алининг учинчи бор тахтни эгаллаши эди. Аммо орадан икки йил ўтгач Иван IV Грозний Аштархон хонлигини бутунлай тугатишга бел боғлади ва июнь ойида юриш бошлади. Ҳожитархон яқинида юз берган жангда Дарвеш Али енгилди ва Усмонлига қараб қочди. 2 июль куни руслар Астраханни эгаллади ва шундан кейин хонлик тугатилди.

    Рус босқини оқибати ва Бухородаги Аштархонийлар

    Астраханнинг Россия томонидан эгалланганидан сўнг давлат ўзининг мавжудлигини тўхтатди. Пойтахт Ҳожитархон вайрон этилди ва ундан 12 км қуйироқда янги Астрахан шаҳрига асос солинди. Бир неча юз йил давомида ислом диёри бўлиб келган хонлик ҳудуди проваслав диёрига айлантирилди. Православ ибодатхоналари қурилди ва аҳоли проваславликка даъват қилинди.

    Фото: Getty Images

    Россия подшолиги Волга дарёси ҳавзаси устидан тўлиқ назоратни қўлга киритди ва Каспий денгизига тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлди. Россия чегараси ва таъсири Кавказгача етиб келди. Аштархон хонлигинининг хонлари Чингизхоннинг катта ўғли Жўжихон насли ҳисобланади. Унинг ўғли Тўқай Темурнинг авлодлари бўлиб, Олтин Ўрда ўрнида ташкил этилган бир нечта хонликларда ҳукмронлик қилади.

    Шунингдек, Бухоро хонлигига ҳам. Гап шундаки, хонликнинг инқирозга юз тутиб, Россия подшолиги томонидан эгалланиши ортидан Ёрмуҳаммадхон бошлиқ бир гуруҳ сулола вакиллари Бухорога, Абдуллахон II ҳузурига қочиб боради. Ёрмуҳаммаднинг ўғли Жонимуҳаммад Абдуллахон II нинг қизига уйланади. XVI аср охирида Абдуллахон II нинг вафотидан сўнг Шайбонийлар сулоласидан давлатни бошқаришга лаёқатли кишилар қолмагани сабабли уламолар Жонимуҳаммадхонга тахтни эгаллашни таклиф қилади.

    Аммо Жонимуҳаммад ўғли Динмуҳаммад фойдасига тахтдан воз кечади. Ўз навбатида Динмуҳаммад ҳам сафавийлар билан жангда вафот этганидан сўнг тахтга 1599 йилда укаси Боқимуҳаммад султон ўтиради. Шундай қилиб, Бухоро хонлиги тарихида аштархонийлар ёки Жонийлар сулоласи номи билан танилган сулола ҳукмронлиги даври бошланади. Шунингдек, бу сулола Тўқай темурийлар сулоласи деб ҳам аталади.

    Боқимуҳаммад кам ҳукмронлик қилган бўлса-да, заифлашиб қолган Бухорода ўтказган ислоҳотлари давлатнинг кейинчалик мустаҳкамланишига олиб келди. Бухорода ҳукм сурган ушбу сулоланинг энг кўзга кўринган ҳукмдорлари Имомқулихон (1611–1642), Абдулазизхон (1645–1681) ва Субҳонқулихонлардир (1681–1702). Сулола Абулфайзхон (1711–1747) ҳукмронлиги даврига келиб инқирозга юз тутади.

    Шундай қилиб, Аштархон хонлигининг Россия подшолиги томонидан тугатилиши Марказий Осиёда ҳам ўз таъсирини кўрсатди ва Бухорода сулолалар алмашинувига олиб келди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    03.07.2020, 20:26   Изоҳ (0)   81458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан унинг ҳайкали очилди (видео)

    03.07.2020, 20:04

    Коронавирусдан соғайган Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларга мурожаат қилди

    03.07.2020, 19:41

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони 667 883 кишига етди

    03.07.2020, 17:20

    Франция бош вазири истеъфога чиқди

    03.07.2020, 17:09

    Дезинфекция туннеллари COVID-19’дан ҳимоя қиладими? Немис вирусологи жавоб берди

    03.07.2020, 16:38

    АҚШ Сенати Гонконгга оид қарори сабаб Хитойга қарши санкцияларни маъқуллади

    03.07.2020, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.