Ўзбекистонда 2020 йил 2 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 82 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, касалланганларнинг умумий сони 9078 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 33 таси Жиззах вилоятида (шундан 6 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 27 таси эса аҳоли орасида);
  • 26 таси Тошкент шаҳрида (шундан 6 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 таси аҳоли орасида);
  • 17 таси Тошкент вилоятида (шундан 12 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 таси аҳоли орасида, биттаси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);
  • 6 таси Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Навоийда тиббиёт ходимларининг коронавирусга чалинганини вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасдиқлаган, бироқ соат 10:00 ҳамда соат 17:00 да берилган ССВ ахборотларида бу ҳақда маълумот берилмаганди.

Аввал Ўзбекистонда 2020 йил 2 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 92 кишига кўпайиб, 8996 нафарни ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди. Кун давомида жами 297 нафар одам коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3017 нафар беморнинг 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

2 июль кун давомида жами 187 нафар бемор (Қашқадарёда 45 нафарТошкент шаҳри ва вилоятида 130 нафар, Навоийда 12 нафар) коронавирусдан тузалди ва соғайганларнинг умумий сони 6034 нафарга (66 фоиз) етди.

15 мартда, яъни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича биринчи ҳолат қайд этилганидан бери жами 27 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.